Бишкекнинг «Ала-Тоо» майдонида сайлов натижасини бекор қилиш бўйича бўлган митингда олган жароҳати сабаб ҳалок бўлган Умутбек Альтинбек ўғлининг яқинлари 8 октябрда дафн қилишди.
Альтинбек ўғли 19 ёшда эди. У оилада ёлғиз ўғил бўлган. Ортида онаси ва икки синглиси қолди. Дафн маросими Баткен вилоятининг Лайлак туманида марҳумнинг ўз қишлоғида ўтди.
Майдонда бўлган тартибсизликларда Альтинбек ўғлидан бошқа Жети-Ўгуз туманидаги Кабак қишлоғининг яшовчиси 27 ёшдаги Нурсултан Асилбек ўғли ҳам жароҳатланган. Унинг бошига елим ўқ теккан.
Жабрланувчининг айтишича, у ҳам ҳақиқат учун Ала-Тоо майдонига сайлов натижасидан норози бўлиб чиққан. Бошига ўқ теккандан кейин у шок ҳолда бўлгани сабаб видеога олаётганларни сезмаган. Видео ижтимоий тармоқларга тарқалиб, яқинлари қўнғироқ қилганда ҳушига келганини «Турмуш» нашрига билдирган.
«Қариндошларим, мени таниганлар ва аёлим хавотирланиб, телефонимга қайта-қайта қўнғироқ қилишибди. Мени номимга яхши гаплар ёзишяпти. Мен ҳаммасига миннатдорчилик билдираман. Ҳозир аҳволим яхши, уйдаман», — деган Асилбек ўғли.
Шунингдек, тартибсизликда яна бир 19 ёшли йигит қўлидан айрилган. Бу ҳақда Элдар Абакиров исмли интернет фойдаланувчиси фейсбук саҳифасига эълон қилган. Жабрланганлар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор. Соғлиқни сақлаш министри Сабиржан Абдикаримовнинг айтишича, тартибсизлик вақтида «Тез ёрдам» хизматининг беш ходими жабрланиб, олти машинага зарар етган.
5 октябрда сайловнинг натижасидан норози бўлган митингчилар билан ҳуқуқ тартибот органлари ўртасида тўқнашув бўлиб, яшовчилар уларга тош отишган. Куч органлари эса уларга жавоб қайтариб, сув сочиб, кўздан ёш оқизувчи газ ва кучли овоз чиқарувчи граната қўллаган.
Умумий олганда 6 октябрга кўра касалхоналарга 590 киши турли жароҳатлар билан мурожаат қилган. 439 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга юборилган. Жароҳатланган 150 киши шифохонага ётқизилган.
Сайлов натижасидан чиққан норозилик митинги
5 октябрда Бишкекнинг Ала-Тоо майдонида сайлов натижасини тан олмаган партияларнинг аъзолари ва тарафдорлари навбатдан ташқари митинг бошлашган.
6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Оқ уйни ва МХДҚ биносини босиб олишган.
Парламент сайлови натижасини тан олмаслик бўйича митинглар Ўш шаҳрида ва ўлканинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлган. Бу орада Баткен, Норин, Иссиқкўл, Талас ва Ўш вилоятидаги вакиллари ишдан кетишган. Шунингдек, айрим туманларнинг ҳокимлари ҳам хизматларини топширишди.
Марказий сайлов комиссияси эса 4 октябрда бўлган парламент сайлови натижасини бекор қилди.