Сайловдан кейин 1-6 синфнинг ўқувчилари мактабга бориб ўқийди

475
Иллюстратив сурат

Қирғизистоннинг мактабларида 1-6 синф ўқувчилари 6 октябрдан бошлаб мактабда ўқий бошлайди. Бу ҳақдаги қарор 30 сентябрда республика штабининг йиғилишида қабул қилинди.

Қарорга кўра ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари санитария-гигиена меъёрларига риоя қилишлари шарт. Тиббий ходимлар уларнинг соғлиғини кузатиши, тана ҳароратини ўлчаши ва ниқоб кийиши керак бўлади.

Шунингдек, болалар масофани сақлаб ўтқизилиши, қўлларини тез-тез ювиб туриш учун тегишли воситалар таъминланиши айтилади. Ходимлар эса оила аъзоларининг соғлиғи ва уларда касаллик аломатлари бор-йўқлиги тўғрисида анкета тўлдириб турадилар.

«Мактаб ўқувчилар келгунга қадар мактаблар дезинфекция қилиниши керак. Бироқ бунинг учун фойдаланиладиган воситаларнинг консентрацияси фақат белгиланган миқдорда ишлатилади. Таълим муассасаларининг шамоллатиш тизимининг ишлашини ва синф хоналарида танаффус вақти ҳаво алмашинуви амалга оширилиши ташкил қилинмоқчи», — деб ёзилади штабнинг хабарида.

Мактаб жамоаси тиббий ниқоб, дезинфекция воситалари ҳамда тана ҳароратини ўлчовчи тепловизор билан қандай таъминланиши ҳозирча номаълум.

Бундан ташқари, мактабларда тадбирларни ўтказиш тақиқланиб, ота-оналарнинг ва бошқа одамларнинг бинога кириши тақиқланади. Агар мактаб ўқувчиларининг умумий сони 200 нафаргача бўлса улар одатдаги режимда ўқийди.

Уларнинг сони 350 нафаргача бўлса синф дарсларини бошланишининг вақтида фарқ бўлиб, агар уларнинг сони 500 нафаргача бўлса ўқувчилар смен тартибида ўқийди.

«Ноқулай» онлайн-ўқиш ва коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлади деган хавотир сабаб янги ўқув йилида биринчи синфларнигина мактабга боришига рухсат берилган, қолганлари эса дарсларни онлайн турда давом эттираётган эди.

Ота-оналар ва ўқувчилар онлайн-ўқитиш ноқулай бўлаётганини айтиб, норозиликларини билдиришган — уларнинг баъзиларида интернет ва керакли гаджетлар бўлмаган, шунингдек айрим ота-оналарнинг ўқитишга имкони ҳамда вақти бўлмаган.

Шунингдек, ўқувчиларнинг сони кам 62 мактабгина доимги режимда ишлай бошлаган.

Қирғизистонда 2200дан ортиқ мактаб мавжуд, уларда миллиондан ортиқ ўқувчи билим олади.