Россияда коронавирус сабабли чет элликларнинг юриш муддати узайтирилди

388

РБК нашри маълум қилишича, Россиянинг президенти Владимир Путин чет элликларга ва фуқаролиги йўқ одамларга мамлакатда 15-декабрга қадар қолишга рухсат берган фармонга қўл қўйди.

«Бундай қарор коронавирус пандемияси вақтида Россиядаги чет ўлканинг фуқароларини ва фуқаролиги йўқ одамларнинг ҳуқуқий вазиятини тартибга солиш зарурлигига боғлиқ», — деб айтилади билдирувда.

Бундан ташқари, ҳужжатда Россиядан куч қўлланиб чиқариш ҳукми чиққан чет элликларнинг ўз истаги билан чиқиб кетиш муддати вақтинча тўхтатилгани ёзилган. Бундан ташқари Путиннинг қарорига кўра, турар-жойини тасдиқловчи ҳужжатнинг муддати 14-мартдан бошлаб тугаган фуқаролар мамлакатдан эркин чиқиб кета олишади.

Бундай енгилликларни Путин 2020-йилнинг март ойида қабул қилган. Унда чет элликлар Россия ҳудудида 15-мартдан 15-июнга қадар виза ҳамда бошқа ҳужжатларини узайтирмай ҳам юришга рухсат берилган.

COVID-19 пандемияси боис чегаралар ёпилгани сабабли Россияда доимий яшаган 800 мингга яқин Қирғизистон фуқаролари ватаниша қайтиб кела олишмаган.

Россия ҳукумати тарафидан берилган имтиёзлар сабаб қирғизистонликлар яшаб туриш учун, муддати ўтган ҳужжатлари ва вихалари учун жарима тўлашдан қутилган.