Жээнбеков Аравондаги икки партия тарафдорларининг ўртасидаги муштлашувга муносабат билдирди

327

Президентнинг матбуот хизмати Сооронбай Жээнбеков Аравон туманидаги «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларининг тарафдорлари ўртасида чиққан можарони бош вазир Қубатбек Боронов билан онлайн учрашувда муҳокама қилганини билдирди.

Жээнбеков «тегишли хизматлар бундай воқеаларнинг олдини олиб, такрорланмаслиги учун чора кўриши лозим» деб билдирди.

Боронов бу фактни жиноятларнинг умумий реестрига қайд қилиб, милиция тарафидан тергов ишлари бошланганини давлат раҳбарига хабар қилди.

Аравон туманидаги муштлашув

20-сентябрь куни Ўш вилоятларининг Аравон туманида «Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон» партияларининг тарафдорлари ўртасида жанжал чиққан.

Унда жабрланган 12 киши касалхонага етказилиб, сўроқ бериши кутилмоқда. Айни куни ИИВ Аравон туман ИИБининг етакчиси «жамоат тартибини таъминламагани учун» ишдан олинганини билдирди. Бир қатор милиция ходимларига нисбатан тартиб жавобгарлигига тортиш чораси қўлланилган.

Дастлабки маълумотлар бўйича, можаронинг келиб чиқишига «Мекеним Қирғизистон»нинг номзоди «Биримдик» партиясининг номзодига «туҳмат қилгани» сабаб бўлган.

Партиялар воқеа бўлгандан кейин бу факт бўйича тергов органларидан бетараф текширувни талаб қилишларини билдиришди.

«Биримдик» ва «Мекеним Қирғизистон»нинг тарафдорлари ўртасида жанжал бири марта чиқаётгани йўқ. Аввалроқ Ахсида «Мекеним Қирғизистон»нинг ташвиқотчилари «Биримдик»нинг тарғиботчисини калтаклаб, ундан ўзларининг сафига қўшилишини талаб қилишган.

«Мекеним Қирғизистон» партиясини собиқ божхона етакчиси ва «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн долларга боғлиқ суриштирувининг фигуранти Райимбек Матраимов билан боғлашади. Бу партиядан шунингдек сайловга Матраимовнинг акаси ва парламентнинг ҳозирги депутати Искендер Матраимов отланмоқда.

«Биримдик» партиясини эса «ҳукуматга қарашли» деб аташади ва уни президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси Асилбек Жээнбеков билан боғлашади.