Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида 73 нафар қирғизистонликда коронавирус тасдиқланганини маълум қилди. Ҳудудлар бўйича:
- Боткен вилояти - 18;
- Ўш вилояти - 14;
- Бишкек - 11;
- Иссиқкўл вилояти - 9;
- Жалолобод вилояти - 9;
- Чуй вилояти - 5;
- Ўш - 3;
- Талас вилояти - 3;
- Норин вилояти - 1.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 45 072 нафарга етди.
Охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтириб вафот этиш ҳолати қайд этилмаган. Қирғизистонда жами бўлиб коронавирус билан касалланганлар орасида 1063 ўлим ҳолати қайд этилган.
Бундан ташқари ўтган суткада 107 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилди.
- Бишкек - 47;
- Боткен вилояти - 26;
- Жалолобод вилояти - 14;
- Талас вилояти - 6;
- Иссиқкўл вилояти - 5;
- Чуй вилояти - 4;
- Ўш вилояти - 4;
- Ўш - 1.
Мамлакат бўйича жами 41210 нафар бемор касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди.
Охирги суткада Боткен вилоятидан келган 7 нафар шифокорда коронавирус аниқланган.
Шунингдек охирги кеча-кундуз ичида 19 нафар тиббиёт ходими касалхоналардан ва уй изоляциясидан чиқарилди. Жами бўлиб COVID-19ни 3 181 нафар тиббиёт ходими юқтириб, уларнинг 2 729 нафари касалликдан соғайган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда 509 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда, 1849 киши уй шароитида даволанмоқда.