Ўш: Милиция тўй кортежида тўппончадан осмонга ўқ отган кишини қўлга олди

349

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс тўй кортежининг машиналаридан бирида тўппонча отаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳодиса 12-сентябрда Ўш шаҳрининг Жапалак қишлоғида бўлгани маълум бўлди.

Видеода ёш йигит «Мерседес»  русумидаги автомашина ойнасидан чиқиб, тўппончадан отиб қичқириб бораётгани акс этган.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси видеодаги одамнинг шахси аниқланганини билдирди. Қўлга тушган 20 ёшли йигитдан пневматик тўппонча топилган. Милициядан у отган пайтда тўппонча ўқланмаган бўлган деб билдирилди.

«Мазкур фуқаронинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўш ШИИБининг тергов хизмати ишни кўриб чиқмоқда», — деб берилади милициянинг билдирувида.

Бундан деярлик бир ой аввал Ўш вилоятининг Ўзган туманида тўйда ўқ чиқарган киши қўлга олинган. У одамлар тўпланган ерда «Нурик, родной, бахтли бўл!» деб қичқириб, номаълум тўппончадан осмонга ўқ отган. Ўзган туман ички ишлар бошқармаси бу воқеани «Безорилик» моддаси билан қайд этиб, судгача тергов ишларини бошлаган.