Россиялик телебошловчи Артур Цветков қирғиз телебошловчиси Ассоль Молдокматовадан 1 млн доллар компенсация ундиришни кўзламоқда. Унинг айтишича, Молдокматова ижтимоий тармоқларда қирғизистонликка ҳужум қилгани учун қирғиз жамиятини унга қарши «гижгижлаб», энди кун сайин таҳдидларни олмоқда.
«Мен очиқ раддия беришни ва маънавий зарар учун 1 млн доллар миқдорида компенсация талаб қиламан. [...] Аёл атайлаб қирғиз халқининг бир қисмини менга гижгижлаб, биз ўзаро хал қилиб олган жанжални бошқача қилиб атиб берган. Энди мен ҳар куни тонгни ўлимимни тилаган билдирувлар билан кутиб оляпман», — деб билдирди Цветков.
Унинг айтишича, Молдокматова ижтимоий тармоқларда «миллатлараро жанжални қўзитиш» билан қонунни бузмоқда.
«Мен ёшлар билан фаол ҳамкорлик қиламан ва намуна бўлиб, адолатсизлик учун курашни вазифам деб ҳисоблайман. Шу сабабдан бу ишни мохир юристларга топширишимни ҳамда улар билан бирга қонунийлик сақланишини ва жамият олдидаги ҳаракатлари ҳамда чақириқлари учун жавобгарлик тортиши лозимлигини ёқлайман», — деди Цветков.
Ассоль Молдокматова ҳам Қирғизистонда кўнгилли иш қилган таниқли телебошловчи. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Молдокматова 11-августда Москванинг тез таомланиш жойларидан бирида жанжал чиқарган Цветковнинг ҳаракатларига норози бўлган.
«Биз — қирғиз халқи — ахил ва иноқ халқмиз, қирғизистонликларни хафа қилинишига йўл бермаймиз. Агар сиз телебошловчи бўла туриб ўзингизни асл москвалик деб кўкрак керсангиз, у ҳолда ҳақиқий москваликларга хос этика ва маданиятни ўрганиб олинг. Агар бу масалада шахсий муаммойингиз бўлса, унда биз ўргатишимиз мумкин», — деб ёзган Молдокматова.
Молдокматова ҳам Қирғизистоннинг ТИВига мурожаат қилиб, Цветковнинг ҳаракатларига эътибор қаратишни илтимос қилиб, уни «миллатчи» деб атаган.
«Бу Артур Цветковнинг ва қирғизистонликнинг жанжали эмас, бу аслида толерантсизлигини кўрсатаётган миллатчининг жанжали. Шу сабабдан, ўзингларда куч топиб, бугун бу можарога нуқта қўйишга ҳаракат қилинглар», — деб ёзган Молдокматова.
Воқеа вақтида олинган видеодан Цветков у ерда ишлаган қирғизистонлик Манап исмли болани сўкаётганини кўриш мумкин. У унга юз ниқобини тақиб олишни эслатгани учун қўл кўтариб, депортация қиламан деб қўрқитган.
Видео чиққандан кейин Молдокматова ва бошқа кўплаган Қирғизистоннинг таниқли шахслари Цветковни халқ олдида кечирим сўрашга чақириб, Манапни ҳимояга олишган.
Воқеага Цветков ишлаб кетган MTV Россия телеканалининг етакчиси Яна Чурикова ҳам изоҳ берган. У ҳам Цветковдан кечирим сўрашни талаб қилиб, унинг ҳаракатини «ўринсиз» деб атаган.
Қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам норозиликларини айтишган. Кўпроқ улар Цветковнинг иўтимоий тармоқдаги постларининг остига сўкиниб фикр қолдиришган.
Цветков эса ўзи кафенинг ходими билан ярашганини хабар қилган. Цветков ва Манап бир-биридан кечирим сўраган учрашувга журналистнинг адвокати, Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги вакили, элчилик қошидаги миграция бўйича бўлим ходимлари ва Мигрантларни қўллаш фондининг вакиллари ҳам қатнашган.
Материал устида ишлаганлар:Милана Шербакова ва Амина Кадралиева.