2015-йил ва 2020-йилнинг оралиғида Red Petroleum ёқилғи қуйиш шохобчилари тармоқларининг эгаси Акилбек Маматов ёқилғи етказиш бўйича 3900дан ортиқ давлат шартномаларини тузиб, ундан 1 млрд сомдан ортиқ фойда кўрган. Шундай қилиб йирик нефть импорт қилувчилардан бири мамлакатга нефть маҳсулотларини ташувчи иккинчи одамга айланган.
Бунда хайрон қоладиган нима бор деган савол туғилиши мумкин, аммо бир муҳим жиҳати бор: бизнесменнинг отаси — парламентнинг депутати Абдимуктар Маматов. У Жогорку Кенешда иккинчи бор депутат бўлиб ўтирибди. Ҳозирда ўтин-энергетика бўйича тармоқ қўмитасининг аъзоси.
Қирғизистоннинг Давлат харидлари бўйича қонуни амалдорларнинг қариндошлари ва депутатларга тендерларга қатнашишни тақиқлайди. Лекин «Клооп»нинг дата-бўлимининг дастурчилари давлат харидлари порталининг базасини, ҳуқуқий томонларнинг реестрини, давлат ходимларининг ва парламентарийларнинг декларацияларини солиштириб кўриб, қонуннинг бу меъёри доимо бузиб келинишини аниқлади.
ШНОСдан кейинги лидер
Акилбек Маматов 2014-йилнинг октябридан бери давлат харидларига қатнашиб келади. Унга тегишли «Биорг Ойл» компанияси 2015-йилнинг июлидан бошлаб декабргача тендерлардан 60 карра енгиб чиққан, уларнинг умумий қиймати 15 млн сомдан ортади.
Шундан кейин бир оз танаффус қилган. Бу вақтда тадбиркорнинг отаси Абдимуктар Маматов сайловда рўйхат бўйича ўтмай қолиб парламентда кресло тегмай қолган пайтга тўғри келган. Шундай қилиб у 2016 йилнинг бошидагина Жогорку Кенешнинг VI чақирилишига илиниб, мандатини топширган партиядоши Жоомарт Сапарбаевнинг ўрнига келган — шундан кейиноқ тендерларни Акилбек Маматовнинг яна бир бошқа «Альфа Ойл» компанияси енга бошлаган.
«Альфа Ойл» тендерларга 2015-йилнинг декабридан бери қатнашади, аммо дастлабки беш ойда ютқизиб турган, 2016-йилнинг апрелидан 2020-йилнинг августигача эса 1 млрд сомдан ортиқ суммага ёқилғи мой етказиб беришга 3800 шартнома тузган.
Айни вақтда шартномаларнинг ярми тўғридан-тўғри тузилиб турган: рақобатсиз савдоларда 254 млн сом ўзлаштирилган. Шундай қилиб, бизнинг ёқилғи материалларини мамлакатга етказиб берувчиларнинг рейтингида Маматов иккинчи ўринга чиқди.
Акилбек Маматовнинг муваффақиятини тушунтириб берса бўлади: унга тегишли «Биорг Ойл» ҳамда «Альфа Ойл» компаниялари Россиядан нефть маҳсулотларини ташувчи йирик импортчилар. Бу компаниялар мамлакат бўйича 100дан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчиси жойлашган Red Petroleum билан ҳамкорлик қилади. Red Petroleum ўзини «ягона миллий ёқилғи қуйиш шахобчаларининг тармоғи» деб атаб келади.
Аммо Акилбек 10 йилдан бери Жогорку Кенешда ўтирган отаси Абдимуктар Маматовнинг ёрдамисиз мамлакатнинг иштирокида бизнес қилишда муваффақиятларга ета олармиди, тажрибали нефтчиларган айлана олармиди?
Депутатнинг йўли
Абдимуктар Маматовнинг оддий ходимликдан тортиб то муваффақиятли тадбиркорликкача босиб ўтган ҳаёт ҳикояси бор. У ўқишни тугатгандан сўнг уч йил колхозда ва қишлоқ мактабида ишлаб, сўнгра Москвадаги нефть кимё институтига ўқишга кириб, муҳандис-механик мутахассислигига эга бўлган.
Қирғизистонга қайтиб келгандан кейин «Ошгаз» ишхонасида бош муҳандис бўлиб ишлаган, кейин Тошкўмир нефть базасига директор этиб тайинланган. Маматов 1991-йили Жалолободдаги Давлат нефть корхонасини бошқарган ва 1996 йилда «Қирғиз Петролиум Компани» Қирғизистон-Канада қўшма корхонасининг бош директори бўлган. Мазкур компания инвесторларнинг маблағлари ҳисобига қурилган нефтни қайта ишлатувчи заводда нефть ишлаб чиқариб уни қайта ишлаган.
Маматов 2006-йили нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилиш билан шуғулланган Жалолободнинг «Мунайзат» Ёпиқ акциядорлик жамиятининг директорлар кенгашининг раиси бўлди. Ўн йил ўтгач, унинг собиқ бизнес ҳамкори Таабалди Каратаев Маматовни рейдер босқинчилигида айблаган.
Каратаевнинг айтишича, «Мунайзат» 1993-йили бир гуруҳ ишбилармонлар томонидан ташкил этилган. Бу гурҳнинг орасида Маматовнинг рафиқаси Турдухан Абилова ҳам бор. Бироқ, 1998-йили компанияни қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида акцияларнинг бошқарув пакети Ақилбек Маматовнинг қўлига ўтиб кетган. Кейин у барча шерикларини улушлардан ажратиб, компаниянинг ягона эгаси бўлиб қолгани ва шундан кейин ишхонанинг нефть базасини қариндошларига арзон нархда сотганини ошкор қилган.
«Мунайзат»нинг активларини (Каратаевнинг баҳолаши бўйича, 2010-йили уларнинг қиймати 640 млн сомни ташкил қилган) ўтказиб олган «Петрол Групп»нинг вакиллари 24.kg нашрига мулкни сотиб олиш тўлиғи билан қонуний бўлганини тушунтириб беришган. Уларнинг айтишича, «рейдерлик» ҳақида айтиб чиққан Каратаевга Қирғизистонда ва Россияда товламачилик факти бўйича бир неча жиноят иши қўзғалган, ўзи эса ишхонанинг ҳамкорларига 6 млн долларга яқин пул қарз бўлиб, шу сабабдан компаниядаги улушидан ажраб қолган. Бу версияни «Клооп» билан суҳбатда Абдимуктар Маматов ўзи ҳам тасдиқлаб берди.
Маматов Жалолободда бир неча марта маҳаллий кенгашга депутат бўлиб сайланган, 2010-йили эса «Ата Мекен» партиясидан Жогорку Кенешнинг V чақирилишининг депутати бўлган.
У парламентда ишлаётганда фаол қонун чиқарувчи қатори сезилмаган. Депутатнинг расмий саҳифасида у илгари сурган тўртгина қонун лойиҳаси ёзилган.
Шунга қарамай Маматов ўтин-энергетика комплекси ҳам ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича тармоқ комитетига кириб, у ердан экспертик ҳуқуқлари билан фойдаланиб чет эллик компанияларнинг Қирғизистон нефть бозорига экспансиясига қарши чиқиб юрган. Кўп ҳолда у Россиянинг нефть тармоғидаги гигант компанияси «Газпром Нефть Азия»нинг монополиясини кенгайтиришга қарши фикрларини айтган. Бу компания ўғлининг давлат харидларидаги асосий рақиби бўлиб ҳисобланади. Аммо «Клооп»га берган интервьюсида Маматов унинг қарши фикрлари Қирғизистон собиқ СССР мамлакатлари, Ўзбекистон, Тожикистон ва Белорусга нисбатан қиммат сотиб олаётган рус газининг баҳоларигагина тегишли бўлганини таъкидлади.
Ҳеч ким яширмаган бизнес
Абдимуктар Маматов ҳозир ҳам қайта рўйхатдан ўтказилган «Мунайзат» МЧЖсининг асосчиси бўлиб ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий фаолияти «улгуржига ихтисослашмаган савдо-сотиқ» деб кўрсатилган. Бундан ташқари, у депутат бўлиб турганда яна тўрт компаниянинг эгаси ва ҳамшериги бўлган:
- «Пазилат» МЧЖси, у озиқ-овқат, ичимлик ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдо-сотиғи билан ишлайди. Депутат бу фирмага Талайбек Алиев билан бирга эгалик қилади;
- «Баткен Петрол» МЧЖси, авиация ва автомобил мойларини сотади. Шунингдек, у Таабалди Каратаев билан бирга 2017-йилга қадар вақтда йўқ қилинган «Баткен Петролиум» МЧЖсига (Batken Petroleum) эгалик қилган. Каратаев уни «Мунайзат»ни босиб олиш ва қайта сотишда айбланган;
- «Дом быта» МЧЖси, ўзининг хусусий кўчмас мулкини ижрага бериб ишлайди.
ОАВлар депутат бизнесини йиллик декларациясига қўшмаётганини бир неча бор айтиб чиқишган. Айни вақтда депутат бизнесини яширмай келади. Масалан, Абдимуктар Маматов 2018-йиллик декларациясида 1 млн 162 минг сомгина топганини, майдони эса 256 ва 137 квадрат метрни ташкил қилган икки уйи «Пазилат» ва «Баткен Петрол» компанияларини ишончли бошқарувида эканини кўрсатган. У ерда «Мунайзат» МЧЖсига тегишли Toyota Land Сruiser 200 русумидаги машинаси ҳам бор.
Депутатнинг яқин қариндошлари 2018-йили 190 минг сомгина ишлаб топган. Оила 137 квадрат метрлик квартирага эгалик қилади.
Аммо, Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, Маматовнинг оиласига йигирмага яқин компания тегишли. Акилбек Маматов давлат харидларига қатнашган «Альфа Ойл» ва «Биорг Ойл» компанияларидан ташқари турли муддатда кўплаган фирмаларнинг асосчиси ва директори бўлган. 2020-йилнинг августига келиб унинг фамилияси 16 юридик томоннинг тузувчилари ҳужжатларида учрайди, уларнинг еттиси фаолиятини тўхтатган.
2012-йили эса Абдимуктар Маматов Жогорку Кенешнинг депутатлиги вақтида МХДҚ унинг ўғли Акилбек контрабанда билан нефть ташиб юрганини айтиб чиққан. Аммо депутатнинг ўғли бу ишдан енгил қутилган: у фақатгина мамлакатга келтирилган 22 млн сом миқдорида зарарни тўлаган. Шунингдек, ОАВда Акилбек Маматовнинг ёқилғи қуйиш шохобчаларининг атрофидаги бир қатор можаролар ҳам ошкор бўлган : Red Petroleum ёқилги қуйиш шохобчалари ёқилғини кам қуйишда айбланган.
Қонун бор, жиноят йўқ
Маматовни декларацияда бизнес ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумот учун ҳам, нефть бозорида оиласининг манфаатини илгари сургани учун ҳам жавобгарликка тортиш аслида мумкин эмас. Чунки, қонунда тегишли моддалар бор, аммо уларни бузганлар учун қандай жазо кўзда тутилгани ҳеч қаерда ёзилмаган.
Аввалроқ, Административ жавобгарлик ҳақидаги кодексда декларацияни нотўғри тўлдиргани учун амалдорга ёки депутатга жарима солинишини мумкиг қилган норма бор эди. Аммо 2019-йилнинг январида кучига кирган янги таҳрирда у йўқолиб кетган. Декларация топширмаганлар учун ҳусусий томонлар ва амалдорлар учун бирдек жарима белгиланган — 1000 сом.
Давлат шартномалари ҳақида айтадиган бўлсак, унда Қирғизистоннинг Давлат харидлари ҳақидаги қонунида «Манфаатлар тўқнашув» деган №6 модда бор, пунктлардан бири буларни билдиради: «Сотиб олувчи ташкилот тузувчилари ва (ёки) иштирокчилари сиёсий муниципал хизмат ўринларининг, махсус давлат хизмат ўринларини эгаллаб турган шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари бўлиб ҳисобланувчи (пудратчи) билан харидлар ҳақида шартномани туза олмайди». Жогорку Кенешнинг депутати — сиёсий хизмат.
Аммо айни пунктда кўрсатилганидек, сотиб олувчи ташкилот етказиб берувчидан аффилирланишнинг йўқлиги ҳақида ёзма турдаги аризани талаб қилишга ҳақли.
Қирғизистоннинг Молия вазирлигининг позицияси аниқ: «Манфаатлар тўқнашув» моддасига тўғри келган компаниялар савдоларга қатнашмаслиги керак. Аммо амалда сотиб олувчи ташкилотни жавобгарликка тортиш деярлик мумкин эмас.
Аммо, «Альфа Ойл» компаниясининг тендерларда қонунга мос келмаган иштирокидан шикоят мустақил идоралараро комиссияга тушганича йўқ.
«Қандай бўлмасин мамлакат савдоларига қатнашган компаниянинг эгаси Жогорку Кенеш депутатининг ўғли бўлаётгани текширувга асос бўлиши керак. Шу каби қилмишлар МХДҚнинг ваколатига киради», — деб хулосалади юрист.
Абдимуктар Маматовнинг ўзи эса ўғлининг бизнеси ҳақида ва у давлат харидларига фаол қатнашаётганини билмайман деб ишонтиради.
«Мен [депутатлик] фаолиятим чегарасидан чиқмаганман, — деб тушунтиради Маматов. — Мен аффирланган тараф эмасман, [давлат харидлари бўйича] комиссиянинг аъзоси бўлиб ҳисобланмайман, [давлат харидлари бўйича комиссиянинг] қарорларига таъсир эта олмайман».
Депутат Маматов ўзи асосчи бўлаётган компанияларга тўхталсак, депутатнинг айтишича, у компаниялар ишончли бошқарувга берилган. «Қонун буни тақиқламайди», — деб тасдиқлайди парламентарий.
Маматов бундан кейин Жогорку Кенешга номзодини қўймайди, 2020-йилдаги парламент сайловидан кейин бизнесга қайтиб келиши мумкин. «Яна кўрамиз, [бизнесга бориш-бормаслигимни]. Ёшим ҳам ўтиб қолди… Агар бизнес тинч бўлса, балки яна ишлайман. Кичик фермер хўжалиги қилишни истаб юрибман. Ўзим учун мол, товуқ боқиш деганидек», — деди у.
Акилбек Маматов «Клооп»нинг саволларига жавоб бергани йўқ.
Видео: Арсений Мамашев
Иллюстрация: Алина Печёнкина
Матн: Екатерина Резникова
Фактчек: Метин Жумагулов
Муҳаррирлар: Элдияр Арикбаев ва Бектур Искендер
Графа базаси билан ишлаш: Хаким Давуров
Дастурчилар: Алексей Гуляев, Анна Бойко, Атай Наринов
Таржима: Давронбек Насибханов
Етакчи: Ринат Тухватшин
Иллюстрация: Алина Печёнкина
Материал «Сорос-Қирғизистон» фонди тарафидан молиялаштирилган «Мустақил журналистикани ривожлантириш» лойиҳасининг қўллови билан тайёрланди. Материалда айтилган фикрлар ва хулосалар фонднинг нуқтаи назарини билдирмайди.