Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати 9-сентябрда билдиришича, Болгариядан 28 февралда София шаҳрида қўлга олинган депутат Саматбек Ибраевнинг ўғли Даниярни экстрадиция қилиш жараёни бошланди. У фавқулодда йирик миқдордаги фирибгарликнинг етти факти бўйича гумон қилинмоқда.
Данияр Ибраев 2019 йилнинг 24 декабрда жиноят қилгани бўйича сиртдан хабардор бўлган. Шу билан бирга, Свердлов туман суди унга ҳибсга олиш турида эҳтиёт чорасини эълон қилган. 26- декабрда халқаро, шу жумладан Интерпол тарафидан қидирувга берилган.
Милициянинг маълумотига кўра, 2019 йили уларга бир неча қурилиш компанияси 28 ёшдаги «Строймир» МЧЖитининг бош директори Данияр Ибраев қурилиши арматурасини олиб келиб беришни ваъда қилиб, аммо йирик миқдордаги пулни олгандан кейин алоқага чиқмай қолганини айтиб мурожаат қилган.
Есть такой политик - Саматбек Ибраев Кулукеевич. В настоящее время является руководителем аппарата парламента...
Posted by Azim Azimov on Tuesday, December 24, 2019
«Зарарнинг умумий қиймати — 507 млн 352 минг 49 сомни ташкил қилган. ЖҚУРга етти эпизод қайд қилинди», — деб билдиришди ШИББдан.
Милиция Ибраевнинг товламачилик ҳаракатидан жабрланган фуқароларни Бишкек ШИИББнинг Тергов хизматига мурожаат қилишга чақирди.
2020-йили мартда Болгариянинг ОАВлари қўлга олингандан кейин Варна шаҳрининг аппеляция суди Ибраевни уй қамоғига жўнатганини, айни вақтда электрон браслет тақиб юриши керак бўлганини хабар қилишган.
Аппеляцион инстанциянинг судьялари уй қамоғига чиқарилган Ибраев яшириниб, қочиб ва келажакдаги ўтказиб бериш жараёнларига тўсқинлик қилмайди деган қарорга келган.
Данияр Ибраев судга Болгариядаги доимий яшовчи манзилининг ижара шартномасини кўрсатган. Шунингдек у Қочқинлар иши бўйича давлат агентлигидан бошпана бериш бўйича илтимос қилиб, рўйхатга туриш картасини олган.
Данияр Ибраевнинг адвокатлари судда унинг оиласи сиёсий тазйиққа учраганини, чунки унинг отаси мухолифатдаги ҚСДП партиясининг сиёсатчиси деб хабар қилган. Ибраев ўзи судда Болгарияда бошпана олиш учун ариза топширганини, чунки инсон ҳақларини ҳурмат қилган мамлакатни излаганини айтган.
Суд йиғинида адвокатлар унинг кўчма ва кўчмас мулкларини қамоққа олишни тақиқлаш ҳақидаги қарорни кўрсатишган. Айбловчи тараф Ибраевнинг аризасини рад қилишни талаб қилган, чунки у қувғинга олинаётган жиноятнинг характери Қирғизистон қонунлари бўйича товламачилик қатори кфалификацияланади.
Данияр Ибраев дегани ким?
Данияр Ибраев — парламент аппаратининг собиқ етакчиси, Жогорку Кенешнинг депутати Саматбек Ибраевнинг ўғли. Данияр ўзи депутат Узарбек Жилкибаевнинг депутати бўлган.
2019 йили декабрда медиаэксперт Азим Азимов фейсбукда пост эълон қилиб, дўсти депутат Ибраевнинг ўғлини товламачилигидан зиён кўрганини хабар қилган.
“Данияр Ибраев компаниянинг бренди ва отасининг номига ёпиниб олиб ишончга кириб, дўстимдан қарзга пул олган. Барча тўплаган [пулларини]. Тилхат бор. Энжи эса қарзни бермаётганига ярим йилдан ортди. Алоқага чиқмаяпти. Яқиндагина «Строймир» турли одамлар билан компанияларга миллионлаган доллар қарз эканини эшитдим”, — деб ёзган Азимов.
Унинг айтишича, бу воқеадан кейин Данияр ўзи ҳам, Саматбек Ибраев ҳам алоқага чиқмаган.
Кейинчалик алданганлар кўп экани маълум бўлган.
Саматбек Ибраев 2020 йили 23 мартда ўз ихтиёри билан Жогорку Кенешнинг аппарат етакчиси хизматидан кетган. Унинг ўрнига хизматга спикернинг аввалги маслаҳатчиси Алмазбек Сабирбеков келган.
Депутат Дастан Бекешев ўша вақтда Ибраев ўғлининг номи тилга олинган можародан кейин хизматда қолишга маънан ҳаққи йўқ деб билдирган.
Шунга қарамай Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича марказий комиссиянинг хабарига кўра, Ибраев 2020 йили 9 апрелда парламент депутатининг мандатини олган.