Бишкекнинг ҳудудий сайлов комиссиясининг (ХШК) етакчиси Кайрат Маматов 24.kg нашрига берган интервьюсида, ХШК ва милиция қишлоқликларнинг Бишкекда оммавий рўйхатдан ўтаётганини текширишини билдирди. Аввалроқ бир қатор ОАВлар пойтахтдаги айрис сайлов участкаларига рўйхатга олиш учун одамларни гуруҳи билан олиб келишаётганини маълум қилишган.
24.kg нашри эълон қилган видеода сайлов участкасига олиб келинганлардан бири бўлажак сайловда «Мекеним Кыргызстан» партиясига овоз бериш учун 4 минг сом ваъда қилишганини айтди. У бунинг учун белгиланган сайлов участкасига рўйхатдан ўтиши керак бўлган.
«Менга сайлов манзили ўзгартирилгани ҳақида №2 форма билан ариза бериш кераклигини айтишди. Шундан кейин тўлдирилган бланкни бериб, микроавтобус билан мактабга олиб келишди», — деди у.
Унинг айтишича, №3 мактабдаги сайлов участкасига ҳар куни ўнлаб сайловчиларни олиб келиб, уларнинг аризаси бўйича қайд этишмоқда.
«Мекеним Кыргызстан» партияси нашрга берган билдирувида улар овоз сотиб олишмаганини, чунки тоза сайловни қўллашини таъкидлаган. Уларнинг айтишича, бунинг барини партиянинг обрўсига путур етаказишга ҳаракат қилаётган рақиблари қилмоқда.
«Ҳозир номаълум одамлар партиямизни қоралаб, қандайдир бир хатоликларни бурмалаб айтган шу каби видеолар кўч чиқа бошлайди. Биз бошқа аргументлар йўқ бўлганда, курашнинг шундай ёмон усулларига ўтиб кетишларини тушуниб, бунга босиқлик билан муомала қиламиз», — деб изоҳ беришди штабдан.
№47 ва №77 мактабидаги сайлов участкаларида ҳам шундай оммавий қайдловлар бўлмоқда. Бу ҳақда Kaktus Media нашри хабар қилди. Журналистларнинг айтишича, бу ерда бир неча кун давомида микроавтобуслар орқали одамларни тўпи билан олиб келишмоқда.
Кайрат Маматов қонунда транспорт билан етказиш тақиқланмаганини тушунтирди. У сайловчининг биометрик маълумотлари ва тегишли аризаси бўлмасдан рўйхатга олиниши қонун бузарлик бўлишини билдирди.
«Агар қайсидир бир партия ёки тарғиботчилар участка сайлов комиссиясининг аъзоларини моддий томондан қизиқтиргани аниқланса, у ҳолда бунга беш йилгача озодликдан ажратиш кўзда тутилган. Аммо УШК жойида бўлган воқеаларгагина масъул. Жойидан ташқари воқеаларга жавобгар эмас», — деб жавоб берди у.
Бишкекнинг Октябрь туман ИИБидан 24.kg нашрига воқеа текширилаётгани хабар қилинди, аммо кўрилувчи чоралар бўйича ҳеч нарса айтишгани йўқ.