Собиқ депутат Алмамбет Шикмаматов «Бир Бол» партияси ҳозирги ҳукуматга мухолиф бўлишини билдирди. 17 августда мазкур партиянинг съезди ўтиб, у ерда парламент сайловига қатнашиш учун номзодларнинг рўйхати билан дастури қабул қилинди.
«Биз бугунги ҳукуматга мухолиф бўламиз. Кучли мухолифат — масъулиятли ҳукумат», — деб билдирди экс-депутат.
Унинг айтишича, кучсиз парламент кучли ҳукумат туза олмайди, кучсиз ҳукумат заиф мамлакатга олиб келади.
Мамлакатда ислоҳотлар ўтказилиши учун ҳукумат кучли ирода ва кучга эга бўлиши муҳимдир. Парламент ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг бош мафкурасидир. Жогорку Кенеш қонунларни қабул қилиш, прогрессив ғоялар, қарашлар, концепцияларни муҳокама қилиш ва энг муҳими - фуқаролар онгига янги қадриятларни сингдириш орқали мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни ташкил этадиган платформа бўлиши керак.
«Мамлакатда ислоҳотлар ўтказилиши учун ҳукумат кучли ирода ва кучга эга бўлиши керак. Ислоҳотларнинг бош мафкурачиси ва ташаббусчиси – парламент. Улар қонунлар орқали, ғоялар орқали, фикрлар ҳамда концепциялар орқали сиёсий-иқтисодий, ижтимоий жараёнларнинг ҳамда энг асосийси – маънавий қадриятларни ижобий ўзгаришларининг платформаси бўлиши керак», — деди Шикмаматов.
Собиқ депутат Алмамбет Шикмаматов аввалроқ «Ата Мекен» партиясининг аъзоси бўлган. «Ата Мекен» партияси Алмазбек Атамбаевнинг ҳокимияти даврида деярлик мухолифатда бўлган.
2017 йили партиянинг етакчиси Омурбек Текебаев Конституцияга тузатишларни киргизиш бўйича Атамбаев билан жанжаллашиб, қамоққа олингандан кейин Шикмаматов фракциянинг парламентдаги лидери бўлган. 2019 йилнинг декабрида Текебаев иккисининг ўртасида низо чиқиб, Шикмаматов партиядан кетган. Энди 7-чақирилишдаги янги парламентга «Бир Бол» билан боришга қарор қилган.
Съездда нутқ қилган партиянинг лидери Алтинбек Сулайманов партиянинг мухолифатга кетиши бўйича ҳеч нарса айтмаган.
У «Бир Бол» коронавирус пандемияси туфайли пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиб, «Қирғизистоннинг сиёсий ва иқтисодий шаклини янгилашини»гина айтган.
«Бир Бол» партияси 2010 йили тузилиб, биринчи марта 2015 йили ўтган. Парламентда ўтирган беш йил ичида партия бирор марта ҳам мухолифатга ўтмаган.
Парламент сайлови 2020 йилнинг 4 октябрида ўтади. «Бир Бол» партияси шахсий ҳисобига 9 млн 676 минг сом ажратди. Уларнинг ичидан 5 млн 269 минг сом тарғибот материалларига, биноларнинг ижарасига ҳамда бошқа хизматларга сарфланган.
Қоидага кўра, партиялар тарғибот ишларига 300 млн сомдан ортиқ маблағ сарфлай олишмайди.
«Бир Бол» ҳамда «Демократ»
Аввалроқ «Бир Бол» партияси уларга «Демократ» партияси тўлиқ таркиби билан қўшилишини эълон қилган. «Демократ»нинг лидери Эсен Момункулов «Бир Бол»нинг янгиланган таркибининг постерида июлдаёқ пайдо бўлган.
«Бир Бол» келаётган сайловга эҳтимолий номзодларини аввалданоқ кўрсатган. Қолган партиялар таркибини, дастурларини қабул қилиши керак. Баъзан бир партиянинг таркибида кўрсатилган сиёсатчилар бошқа партияга ўтишмоқда.
Сиёсатда танилган партиянинг лидери Алтинбек Сулайманов билан аввалги «ата мекен»чи Алмамбет Шикмаматовдан ташқари, партиянинг янги рўйхатида юристлар, журналистлар, бизнесменлар ҳамда метсенатлар кўрсатилган.
Бу орада «Демократ» партияси парламент сайловига қатнашишдан бош тортишини ҳамда ваколатли вакилларини чақиртириб олиш бўйича Марказий сайлов комиссиясига билдирди. МСКни 17 августдаги йиғинида партиянинг баёнотини кўриб чиқиб, уни ҳисобга оладиган бўлди.
Шундай қилиб «Демократ» партиясининг ваколатли вакилларини рўйхатга олиш бекор қилиниб, уларнинг қайд гувоҳномаси яроқсиз деб топилди.
«Бир Бол» ҳамда Бакиев
«Бир Бол» партиясининг янгиланган таркиби жанжалнинг чиқишига сабаб бўла бошлади. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари партиянинг янги таркибига эътибор қаратиб, партиянинг штабида Марат Бакиевнинг қизи ҳамда қулатилган президент Қурманбек Бакиевнинг жияни — Симбат Маратбек ишлашини аниқлашган.
Ўшанда партия Симбат Маратбек парламент депутатлигига номзодларнинг рўйхатига кирмаслигини, у партияга кўнгилли равишда ёрдам бераётганини расман билдирган. Шундан кейин «Бир Бол»да воқеани муҳокама қилиб, Симбат Маратбек билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишган.
Симбат Маратбекнинг отаси Марат Бакиев — Қирғизистоннинг қочқин президенти Қурманбек Бакиевнинг укаси. У 2005-2010 йиллари президент бўлиб турганда Марат Бакиев Қирғизистоннинг Германиядаги элчиси бўлган.
Шундан кейин ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари депутатликка номзод Айжан Чинибаева ҳақида айта бошлашган. Унинг турмуш ўртоғи Арсланбек Кененбаев эҳтимол Максим Бакиевнинг турмуш ўртоғи Айжан Кененбаеванинг акаси. Бундан ташқари, уни Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаеванинг ҳам қариндоши деб айтишмоқда.
Айжан Чинибаева эса бу билдирувни «компроматларнинг сиёсий ўйини» деб атади. Унинг айтишича, унинг Отунбаева ва Бакиевларнинг оиласи билан эҳтимолий алоқаси ҳақида ўн йилдан бери ёзиб келишади.