17-августда Бишкекнинг фаоллари Беларусда митингга чиққанларни қўллаб акция уюштиришмоқда. Беларус элчилиги биносининг олдида ўнга яқин одам тўпланди.
Акцияга «Бир Дуйно — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг яъзолари ҳамда бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари қатнашди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова фаоллар Беларусдаги сайловни сохталаштирганларга қарши чиққанларни қўллаш учун келишганини билдирди.
«Биз зўравонликка ва беларусларнинг қўлга олинишига қаршимиз. Барчамиз эркин мамлакатда яшашни истаймиз. Бизнинг ёшлар тоза сайлов учун. Қўшниларимизда эркинлик бўлишини, уларнинг ривожланишини истаймиз», — деди у.
Фаоллар «Жыве, Беларусь», «Биз тоза сайлов учун», «Зўравонликка қаршимиз» ҳамда бошқа шиорларни қичқиришган.
Сайловдан кейинги норозилик акциялари
9-августда Беларуснинг Марказий сайлов комиссияси сайловнинг натижасида ҳозирги президент Александр Лукашенко 80,1%дан ортиқ овоз олганини билдиргандан кейин мамлакатда норозилик акциялари ҳамда иш ташлашлар давом этмоқда.
Бутун оппозиция угтгш асосий рақобатчиси Светлана Тихановскаянинг атрофига йиғилганига қарамай МСКнинг маълумоти бўйича Тихановская сайловчиларнинг 10,1 фоизигина эга бўлган.
Сайловнинг ўзи эса кескин вазиятда ўтган — кузатувчиларни ва журналистларни сайлов участкаларига киргизмай ёки ушлаб туришган, бундан ташқари мамлакатда интернетга киришда муаммо яралган. Сайлов участкаларига киришга эришган мустақил кузатувчилар кўплаган қоидабузарликлар бўлганини хабар қилишган.
Шунга қарамай белорусларнинг кўпи Тихановскаяга қараганда Лукашенко кўп овоз олганига ишонишмаган. Светлана Тихановскаянинг штабидан камида 20 сайлов участкасидан Лукашенкодан кўп овоз олганини билдиришган.
Натижада Беларуснинг пойтахти Минск шаҳрида 15 мингдан ортиқ митингчилар тўпланган. Норозилик акциялари мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтган.
Дастлабки уч кун давомида барча милиция ходимлари митингчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагич ва резина ўқларни қўлланган.
Милиция ва ҳарбий ходимларнинг қилган зўравонликлари Минскда, Бобруйскда, Половковичида, Брестда, Гомелда, Витебскда, Гроднода, Могилевда, Мозирда ҳамда Березада видеоларда ҳамда муҳолиф ресурсларнинг билдирувларида қайд этилган.
Бундан ташқари, куч тузимларининг ҳаракатларидан маҳаллий ҳамда хорижий журналистлар ҳам жабрланган.
ИИВнинг маълумоти бўйича, илк кунлари 7 мингга яқин киши қўлга олиниб, икки киши вафот этган. Дарҳол сайловдан кейин мамлакатда интернет тўсилиб, куч тузимлари митингчиларни тарқатаётганда шавқатсиз муносабатда бўлишган.
ОАВларнинг ҳисоби бўйича, якшанба куни, 16-августда, Минскнинг кўчаларига 200 мингдан ортиқ киши чиққан. Бу норозилик акцияси мустақил Белоруснинг тарихидаги энг йирик акция бўлди. Тихановскаянинг тарафдорлари қизил-оқ байроқларни, президент Александр Лукашенконинг истеъфосини, адолатли сайловни талаб қилувчи плакатларни кўтариб чиқишган.
Митингчилар «Жыве Беларусь», «Уходи!» ва «Выпускай!» деган шиорларни қичқиришган.