Соғлиқни сақлаш вазирлиги 14-августга келиб яна 304 нафар кишида COVID-19 аниқланганини хабар қилди.
Юқтиришнинг энг кўп ҳолати Бишкек шаҳри аниқланди- 73 нафар киши, Иссиқкўл вилоятида эса 56 киши, Боткен вилоятида эса 42 нафар киши коронавирусга чалинган. Жалолобод вилоятида - 39, Ўш вилоятида - 32, Чуй вилоятида - 24, Ўш шаҳрида - 19, Талас вилоятида - 14, Норин вилоятида эса 5 нафар киши касаллик юқтирган.
Коронавирус юқтирганлар орасида 14 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.
Шунингдек соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги сутка ичида 304 нафар бемор касалликдан соғайганини билдирди.
Расмий турда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 41 373га етди — уларнинг орасида 3 006 нафар тиббиёт ходими бор. Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев мамлакатда коронавирусга чалиниб, уй шартида касалнинг симптомсиз ва енгил туридан норасмий маълумот бўйича 160 минг нафарга яқин киши соғайганини билдирган.