Иссиқкўлда чет ўлкалик фуқаролар дам олувчилар кўлнинг соҳилида қолдирган чиқиндиларни тўплаб, тозалашди. Аргентиналик режиссёр Марсело Зиглер ўзининг Твиттерида улар дам олувчилар чиқиб, пикникдан кейин чиқиндиларга дуч келишганини ёзди.
«Биз бу ерда жуда кўп чиқинди ётганини кўрдик. Уларни тўплаб, кетишда бирга олиб, чиқинди майдонига ирғитиб қўйдик», — деб ёзган у.
We arrived and found the place full of garbage. we put everything together in one place and when we left we took everything with us and dumped in a garbage dump. #keepcleannature #kyrgyzstan @visitKGZ pic.twitter.com/ZKqeL4uYZc
— Marcelo Ziegler (@zieglermarcelo) August 9, 2020
Зиглер Бразилия ва Эквадорнинг фуқаролари билан бирга бўлганини қўшимча қилди.
Марсело Зиглер ўз гуруҳи билан биргаликда Қирғизистоннинг турли ерларида роликларни тасвирга олади. Унинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган охирги видеолари Иссиқкўлда тасвирга олинган.
Иссиқкўл ва чиқиндилар
Кўлнинг тубини ва қирғоқларини чиқиндилардан тозалаш бўйича ишлар 2012-йилдан бери ҳар йили май ойидан сентрябргача ўтказиб келинади. Акциялар Иссиқкўлнинг шимол ва жанубий соҳилларидаги дам олиш ҳудудларида ўтказилади.
2015-йили Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат агентлиги ҳамда Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Иссиқкўлнинг тубини тозалаш бўйича акция уюштиришган. Экспертларнинг фикрича, Иссиқкўлнинг булғанишини ундаги майда балиқларнинг йўқолиш сабабларидан бири бўлди.
2014-йили Иссиқкўлнинг шимолий тарафидан ғаввослар 57 кубометр чиқинди тўплашган. Жами бўлиб 2015-йили кўлнинг тубини, шимол ва жанубий соҳилларини тозалашга Табиатни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича республика фондидан 1,1 млн сомдан ортиқ маблағ ажратилган.
2017-йили «Эко Деми» жамоат фонди ва «Тоза Иссиқкўл» кўнгиллилар ҳаракати кўлни чиқиндилардан тозалаш бўйича бир кунлик акция ўтказишган. Акцияга қатнашиш учун Бишкекдан Иссиқкўлга 150дан ортиқ кўнгилли борган.
2018-йили кўлнинг ва унинг соҳили кирланишига парламентнинг бир неча депутати эътибор қаратган. Улар Иссиқкўлга елим бутилкаларни ва пакетларни киргизишга, вилоятда амалга оширишга ва қўлланишга тақиқ қўйиш бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилишган.
Ўшанда экологлар бундай ғояни қўллаб, аммо тақиқлар аста-секин киргизилиши кераклигини айтишган.