Ўшдаги Ак-Шумкар кафесида чиққан ёнғиндан одамлар жабрланмади

386
Ёнғин чиққан «Ак-Шумкар» кафесининг биноси. Сурат: Байкал Топчубаев

4 август куни Ўшнинг Ишоқ Раззоқов кўчасида жойлашган «Ак-Шумкар» кафесидан 4-августда чиққан ёнғин деярли бир соатдан кейин тўлиғи билан ўчирилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ҳеч ким жабрланмаганини билдирди.

«Ёнғин ҳақида маълумот соат 11: 08да келиб тушган. Ёнғин соат 11:38 да чекловга олинган ҳамда соат 12: 28да тўлиқ ўчирилган», - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг пресс-релизида.

Воқеа жойида олинган видеоларга қараганда тилсиз ёв жуда тез оловланган.  Ёнғин бинонинг иккинчи қаватидан бошқа жойларга тарқалган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин Раззаков кўчасидаги катта тирбандликка сабаб бўлган.

Ҳозирча ёнғин келиб чиқиш сабаби номаълум.