Охирги суткада Қирғизистонда COVID-19 билан яна 19 киши вафот этди

350

Охирги кеча-кундузда Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 19 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Коронавирусдан Иссиқкўл вилоятида тўрт киши вафот этди. Шунингдек Жалолобод вилоятида, Бишкек ҳамда Ўш шаҳарларида уч нафардан, Чуй ва Ўш вилоятларида икки нафардан, Норин ва Боткен вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирусдан 1 397 нафар бемор кўз юмган, уларнинг 70 нафари тиббиёт ходими. Мазкур статистика соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган. Агар бемор уйида вафот этган бўлса ва шифокорга мурожаат қилмаган бўлса, улар соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳисобига кирмаган бўлиши эҳтимол.