Уч кишининг коронавирусга топширгане тести тасдиқланган. 65 ва 51 ёшдаги икки киши Бишкекдаги Қирғиз-турк касалхонасида вафот этган. 44 ёшдаги фуқаро Лайлак туманидаги касалхонада вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, пандемия бошлангандан бери коронавирусга топширган тести ижобий натижа кўрсатган 125 бемор вафот этди.
Пневмониядан 32 киши вафот этди, уларнинг ичидан 24 киши Бишкекда. Расмий маълумотлар бўйича, пандемия бошланган кундан буён пневмония ташҳиси билан 382 киши дунёдан кўз юмди.
Пневмония — бу COVID-19нинг оғир шакли, аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларни алоҳида ҳисоблашни давом эттирмоқда. Шунга қарамай аввалроқ бу статистикани умумлаштириш ваъда қилинган.
Демак, коронавирус туфайли вафот этганларнинг ҳақиқий сони соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий маълумотларда бераётган 125 эмас, камида 507 кишини ташкил қилади.
Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ўлимларнинг кўпини коронавируснинг қурбонлари рўйхатига қўшмай, пневмониянинг рўйхатига ажратишаётганидан хорижий журналистлар Марказий Осиёдаги «номаълум пневмонияга» эътибор қарата бошлаган.
Масалан, 9-июлда Хитойнинг Қохоғистондаги элчилиги «номаълум пневмония» туфайли қозоқ ҳудудида эҳтиёт бўлишга ундовчи огоҳлантириш эълон қилган.
Айни вақтда элчилик қозоқ амалдорининг сўзларига таянган ва «бу касаллик сабаб бўлган ўлимнинг сони янги коронавирусникидан ҳам бир қанча кўп» деб билдирган. Хатто Қозоғистон бу маълумотга нисбатан раддия беришга мажбур бўлган.