Коронавирусга чалинганларнинг сони 6767га етди — бир суткада 506 ҳолат қайд этилди

433

Жамоат соғлигини сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 3 июлдаги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 506 ҳолати қайд этилганини билдирди.

Уларнинг ичидан:

  • Бишкек шаҳридан — 230;
  • Чуй вилоятидан — 151;
  • Жалолобод вилоятидан — 21;
  • Ўш шаҳридан — 36;
  • Талас вилоятидан — 1;
  • Ўш вилоятидан — 14;
  • Норин вилоятидан — 9;
  • Баткен вилоятидан — 19;
  • Иссиқкўл вилоятидан — 25 кишидан коронавирус аниқланди.

Коронавирусни янги юқтириб олганларнинг 255 нафари аёл киши, 251 нафари эса эркак киши. Шунингдек 506 ҳолатдан бири сиртдан келган, қолгани мамлакат ҳудудидан аниқланди.

Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 6767га етди. Касалликдан 76 киши вафот этиб, 2655 бемор соғайиб уйига чиқарилган.

Ҳудудлар бўйича коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд этилди — 2733. Чуй вилоятида эса — 1289, Ўш шаҳрида — 711, Ўш вилоятида — 509, Норин вилоятида — 506, Жалолободда — 408, Иссиқкўлда — 164, Боткенда — 127 ва Талас вилоятида 80 ҳолат қайд этилди.

Шунингдек коронавирус хориждан келган қирғизистонликлардан 240 ҳолат аниқланган.

Касалхоналарда 638 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 19 киши жонлантириш бўлимида. Уй карантинига 3398 киши олинган.