Баткен вилоятида коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 100 нафардан ортди

418
Баткен шаҳри

Республика штабидан 2-июлда Боткен вилоятида COVID-19нинг янги 18 ҳолати қайд этилганини маълум қилинди. Баткен шаҳрида — 6, Лайлак туманида — 6, Қадамжой туманида — 5, Қизил-Қия шаҳрида — 1 киши касалга чалинди.

Жами бўлиб Баткен вилоятида коронавируснинг 108 ҳолати қайд этилди. Ҳозирда касалхоналарда 31 бемор қолмоқда, коронавирусни юқтирган, аммо касаллик белгилари йўқ 23 фуқаро эса уй шароитида даволанмоқда. Шунингдек касаллар билан алоқада бўлган 128 фуқаро обсервацияга олинган.

Ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакиллиги билдиришича, ҳозирда обсервация учун 1790 ўрин тайёр. Коронавирусга чалинганлар учун эса касалхоналарнинг юқумли касалликлар бўлимида 156 ўрин бор. Ҳозирда шифохоналар учун яна 435 ўрин тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Қирғизистонда 2-июлга келиб коронавируснинг умумий 6261 ҳолати қайд этилди. Уларнинг 2530 нафари касалликдан соғайиб, 66 бемор вафот этди. Бугунги кунда мамлакатдаги касалхоналарда 735 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 110 бемор оғир аҳволда.