Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) Эмилбек Кимсановнинг калтаклангани олинган видео «фейк» бўлиши мумкинлигини айтди.
Бироқ, депутат Дастан Бекешев Матраимовларнинг клани томонидан таъқиб қилинаётганидан шикоят қилгандан кейин ҳибсга олинган Кимсановни калтаклаш билан боғлиқ ишни назоратга олишни сўради.
* Журналистлар Кимсановни божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг яқин кишиси бўлган дейди. 2020-йилнинг февраль ойидан бошлаб, Кимсанов ва унинг оиласи, қариндошлари Матраимовларнинг клани тарафидан қўрқитувлар билан таъқиблар бўлаётганини билдириб, президентнинг номига видеомурожаатларни эълон қилиб келган. Кимсанов охирги видеосида Раимбек Матраимов суриштирувчи журналист Али Токтакуновни «уни тирик ёки ўлик ҳолда менга олиб келасизлар» деб буюрганини билдирган. Матраимовлар ҳамма нарсани рад этмоқда.
Бош вазирлик хизматига номзод Кубатбек Боронов Бекешевга собиқ амалдорнинг калтакланганини тегишли органлар текширади деб айтди.
Фейк бўлиши мүмкин
ЖИДХ маълумотига кўра, Кимсанов ўтириб кетган видеодаги хона ТИЗО-1га ўхшамайди. Давлат хизмати Кимсанов ТИЗО-1да ўтирган вақтда махсус контингентга ёки ТИЗОнинг ходимларига нисбатан шикоят қилмаганлигини таъкидламоқда.
«Кимсанов тушунтириш хати ёзган, унда у бошқа маҳбуслар билан ҳеч жанжаллашмаганлигини ва адвокатини унинг хавф остида эканлиги ҳақидаги гапларига қўшилмайман деб айтган», — деб ёзади ЖИДХ. Дастлаб Кимсановнинг камерасида яна уч маҳбус бўлган. ЖИДХ калтакланишни рад этди, аммо айни вақтда хизмат Кимсанов 10-апрелда уни алоҳида камерага жойлаштириш илтимоси билан ТИЗОнинг маъмуриятига мурожаат қилганини билдирди.
Ҳозирда Кимсанов бошқа муассасада сақланмоқда - ТИЗО-50. У ҳуқуқ-тартибот идораларининг собиқ ходимлари билан қўшни. Бу ТИЗОда оғир жиноят учун ушланганлар сақланади. У ерда ҳамкасби, аниқроғи, ИИВнинг собиқ етакчиси Молдомуса Конгантиевнинг ўғли билан муштлашиб кетгани учун ҳибсга олинган собиқ амалдорни у ерга нима учун кўчирилгани номаълум. Бу муштлашув икки йил олдин бўлган.
Аввалроқ, Кимсановнинг адвокати уни шу ТИЗОга ўтказишганидан шикоят қилган, аммо ЖИДХ қайтадан унинг гапларини инкор қилган. Бироқ, муассаса «Клооп»га берган изоҳида собиқ божхоначини ўтказиш тўғрисидаги қарор 8-июнда ёзилганини таъкидлади. Натижада 16-июнда ЖИДХ у кўчирилганини тасдиқлади.
ТИЗОдаги калтаклаш
Эмилбек Кимсановнинг адвокати Назгул Суюнбаева икки киши бирлашиб бошқа бир кишини калтаклаганининг видеосини эълон қилган.
У бу Кимсановнинг ТИЗО-1да калтаклангани тасвирланган видео деб билдирган. Бундан ташқари, Кимсановларнинг оиласи ҳам апрель ойида бу ҳақида хабар қилган эди.
Сүйүнбаева видео Кимсанов ТИЗО-1ге янги кўчирилганда, 2020-йилнинг 3-апрелида тасвирга олинганини «Клооп»га билдирди.
«Мен Кимсанов билан гаплашганимда у калтакланганини тасдиқлади. Биз унинг калтаклангани олинган видеони топдик», — деди у. Бундан ташқари, Кимсановнинг танасидаги қон шишлари кўринган суратлар эълон қилинган.
Унинг айтишича, калтаклаш факти бўйича 10-апрелда Кимсанов сўроққа олинган ва у давлат хизматига сўроқ вақтида ҳеч нарса бўлмаган деб қўйган. Шунга қарамай адвокат 12-апрелда Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилганини, аммо бош назорат органи аризани Жазони ижро қилиш давлат хизматига ўтказиб берган.
Эмилбек Кимсановнинг иши
Давлат божхона хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг собиқ ходими Эмилбек Кимсанов жорий йилнинг 20 февралида Санкт-Петербургда қўлга олиниб, Қирғизистонга олиб келинган.
У ИИВнинг собиқ етакчиси Молдомуса Конгантиевнинг ўғли Автандил Конгантиевни калтаклаганликда айбланмоқда. Кимсановнинг ўзи «Безорилик» моддаси бўйича қўзғалган иш икки йил олдин ёпилганини айтиб келади.
Йил бошидан бери Кимсановнинг озод қилинишини талаб қилиб президентга унинг рафиқаси, қариндошлари ва тарафдорлари бир неча бор мурожаат қилган. Аммо президент бу мурожаатларга хали жавоб бергани йўқ.
Жээнбековга биринчилардан бўлиб Кимсановнинг укаси Эмирбек мурожаат қилган. У акаси Россияга Матраимовнинг топширмаларини бажармагани учун қочганини айтган. Унинг хабар қилишича, Эмилбек Кимсанов «Райимнинг коррупция ишларига аралашмайман» деб бош тортгандан кейин Матраимовларнинг оиласи тарафидан таҳдидлар бўлган.
Депутат Искендер Матраимов эса — Божхона хизматини етакчисининг собиқ ўринбосраи Райимбек Матраимовнинг акаси — уларнинг оиласига қарши криминални қўлланиш ҳаракати бўлаётганини билдириб, юқоридаги мурожаатларни қоралаш қатори баҳолаган.
2020-йилнинг 9-апрелида Кимсановнинг хотини Мария Заворотня ҳам президентга ёрдам сўраб мурожаат қилган. У «Қирғизистондаги нуфузли одамлардан бири» унинг оиласини милиционерлар ва спортяилар орқали «ўлим билан таҳдид қилаётганини» айтган.
Кейинчалик Заворотняя ижтимоий тармоқларга Кимсановнинг видеосини эълон қилган. У видеода Кимсанов Райимбек Матраимов «Азаттык» радиосининг суриштирувчи журналисти Али Токтакуновни «ё тиригин-ё ўлигини олиб келасизлар» деган буйруқларни берган деб айтган.
Мазкур видео бўйича Райимбек Матраимовнинг акаси депутат Искендер Матраимов Кимсанов айтганлари учун худонинг олдида ҳам, қонуннинг олдида ҳам жавоб берсин деб билдирган. Бундан ташқари «Сайлов олдида бундан ҳам ажойиб, фантастик жанрдаги бошқа эртаклар чиқади» деган фикрини айтган.
ИИВдан эса «Азаттык»нинг бу видео бўйича хатига Кимсанов 10-апрелда адвокатнинг иштирокида сўроққа олиниб, мазкур видео ҳақида кўрсатма бермаган деб ишонтиришган. Тергов ишлари эса Кимсанов ва унинг турмуш ўртоғи вазирликка расмий шикоят билан мурожаат қилгандагина ўтказилишини маълум қилган.
11-июнда қамоқда ётган Кимсановни қўллаб, тўпланиб президентга видеомурожаат қилгани болаларни Қорасув туман милицияси ушлаб кетган. Милициядан улар «карантин қоидаларини бузганликдан» огоҳлантириб қайта қўйиб юборилганини айтишган. Бу кунлари давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков иш сафари билан Ўш вилоятида бўлган.