Ҳукумат етакчиси Мухаммедқалий Абилгазиев истеъфога чиқди. Унинг истеъфо аризаси ҳукумат сайтида эълон қилинди. Абилгазиев ўз билдирувида истеъфога кетиш сабабини радио частоталарини сотиш можаросига боғлиқ деб билдирган. Бироқ у бу ишларга алоқаси йўқлигини айтиб келади.
«Аввал ҳам айтиб келганман ва яна бир карра таъкидлаб ўтгим келади, бу ишга менинг ҳеч қандай алоқам йўқ, менинг номимга айтилган айбловлар эса асоссиз бўлиб ҳисобланади. Менинг икки ҳафталик меҳнат таътилим вақтида тергов органлари менга қандайдир бир масалалар билан мурожаат қилишгани йўқ. Тергов барини ўз ўрнига қўяди ва ҳақиқий қонун бузарларни аниқлайди деб ишонаман», — деб билдирган Абилгазиев.
Абилгазиевнинг айтишича, мамлакат коронавирус инфекциясига қарши туриб ва унинг иқтисодга келтирган оқибатлари билан курашаётган шароитда, ҳукумат барқарор иш олиб бориши зарур.
«Номаълумлик вазияти эса тўлақонли ишга тўсқинлик қилади. Шу жиҳатдан олиб қараганда мен ўзимдан ҚР премьер-министри ваколатидан бош тортиш қарорини қабул қилдим», — деб ёзилади мурожаатда.
Ҳозирда примьер-министрнинг вазифасини бажарувчи бўлиб биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов тайинланди. Депутат Дастан Бекешовнинг фикрича, ҳукумат етакчилигига ҳозир муносиб номзод бўлиб Боронов ҳисобланади.
Радиочастоталарни сотиш бўйича тергов иши
Депутат Жанар Акаев бош вазир Абилгазиевнинг радио частоталарининг «арзимаган нархга» сотилишига алоқаси бўлиши мумкин деб билдирган. У Темир Сариев премьер-минстр бўлиб турганда 15 МГц аукционда 1 млрд 500 минг сомга сотилганини, ҳозирги ҳукумат етакчисининг даврида эса 200 МГц частота 700 сомга сотилмоқда деб айтган. Абилгазиев ўзига қўйилган айбларни инкор қилиб, депутат Жанар Ақаев «сохта маълумот» тарқатмоқда деб билдирган.
Депутат Рискелди Момбеков икки йил аввал бўлган иш бўйича бошқа амалдорни — президентнинг ҳамда ҳукуматнинг иш бошқармаси етакчисининг биринчи ўринбосари Нурбек Мамбетакуновни айблайди. Момбековнинг айтишича, мазкур иш сабаб бюджетга 1,5 млрд сом тушмай қолган.
Шунингдек, Биринчи Май туман суди 15-июнда «Ала-ТВ» компаниясининг асосчиси Артур Халдаров қўлга олинганини маълум қилди. У «Коррупция» моддаси билан гумонланиб, Биринчи Май туман судининг қарори билан 12-июлга қадар қамоққа олинди. Халдаров ҳам радиочастоталарни ноқонуний сотишга алоқаси бор деб гумонланмоқда.
Абилгазиев ҳукумат етакчилигига 2018-йилнинг 20-апрелида киришган. У ўлка тарихида энг узоқ премьер бўлиб ишлаганларнинг қаторини тўлиқлайди.