Чубақ Жалилов: Эр-хотинини уришяпти, аралашмайин деб кетиш – аҳмоқчилик

526

Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Чубак ҳожи Жалилов «Марал» радиосига оиладаги зўравонлик ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сузоқда 8-июнь куни эри томонидан калтакланган аёлнинг воқеаси каби ҳолатларнинг ошкор бўлмаганлари кўп эканини айтган.

«Бундай воқеа  кўп жойда, керак бўлса ҳар куни бўлиб, одам ўлимига олиб келган ҳолатлар ҳам бўлмоқда. [...] Бу бир одамни уриш эмас, бу бизнинг ҳаммамизни калтаклаш, оёқ ости қилишдир. Шунинг учун жамият уйғоқ бўлиши керак. «Эрни хотин уришяпти, аралашмай деб индамай кетиш аҳмоқлик», - деган у.

Шунингдек у агар оилада келишмовчиликлар бўлиб, яшаш имкони қолмаётган бўлса, унда бундай зўравонликсиз икки айри йўлга тушган яхши дейди.

«Аёли кеч қолгани учун урибди дейишяпти. Агарда яшашнинг иложи бўлмаётган бўлса, ундан кўра турмушни тўхтатиб қўйиш керак. Жазманлик қилиб кетса, ёки бошқа нарса бўлаётган бўлса, кечириш қийин бўлаётган бўлса – унда калтаклашнинг кераги йўқ. Одамни хўрлаш яхши эмас», – деб билдирган собиқ муфтий.

Чубак ҳожи бу каби воқеаларга эътибор қаратиш зарур эканини, шундагина бундай зўравонликларни тўхтатиб бўлишини қўшимчалаган.

Бунга қадар 12-июнда ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғининг қўлини ортига боғлаб, бўйнига тош солинган икки ғилдиракни илиб, устига челаклаб сув сочиб, юзига муштлаб хўрлаётган кишининг видеоси тарқаган.

Кейинчалик Жалолобод вилоят ИИБидан воқеа 8-июнда Сузоқ туманининг Бек-Абад қишлоғида бўлганини, хотинини калтаклаган 51 ёшли киши эса 15 суткага қамалгани билдирилган. Милиция турмуш ўртоғини хўрлаган кишига нисабатан «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан судгача терговни бошлади.