Юқтириш хавфи юқори бўлганлиги сабабли, кекса одамлардан изоляцияда қолишни илтимос қиламиз - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

343

«Мамлакатдаги, айниқса йирик шаҳарларда эпидемиологик вазият таранглигича қолмоқда», - деб билдирди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.

Коронавирус юқтириш хавфи юқори бўлгани учун у қирғизистонликлардан санитария қоидаларига жиддий эътибор беришни илтимос қилди.

«Ҳар биримиз қўйилган талабларга риоя қилишимиз керак. Ҳақиқий хавф мавжуд — деярли ҳар куни касаллик юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилмоқда. Биз бунинг олдини олиш учун ҳаракат қилишимиз керак», — деди вазир ўринбосари.

У кекса одамларга мурожаат қилиб, улар кўпроқ хавф остида экани ҳақида огоҳлантирди.

«Кекса авлодни ушбу инфекциядан сақлаб қолишимиз керак. Изоляция қилиш чорасини кўрайлик. Одамлар гавжум жойларга бориш керак эмас. Касалхоналарга мурожаат қилган одамлар кўп бўлмоқда. Имкон қадар уйда қолинг»,— деди у болаларни ва набираларни катта ёшли қирғизистонликларга изоляцияда қолишга ёрдам беришни сўраб.

13 май ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусга чалинганларнинг сони 2207 кишига етди. Улардан 1722 киши тузалган, 27 киши эса вафот этган. Ҳозирги вақтда инфекциядан 457 киши даволанмоқда.