Сутка ичида коронавирус 41 кишидан чиқди. Умумий ҳолатларнинг сони — 2 207

388

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сутка ичида коронавирус 41 кишида топилганини хабар қилди.

«Бугунги кунда COVID-19 вирусининг янги 41 ҳолати қайд қилинди. Уларнинг тўққизи четдан келган фуқаролардан топилса, 14 ҳолат бемор билан алоқада бўлиб, тиббий назоратда турганлардан аниқланди. Қолган 18 ҳолатнинг юқтириш манбаси топилмаган», — деб билдирди Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев.

Янги юқтириш ҳолатларининг 18и Бишкекда, Чуй вилояти ва Ўш шаҳрида олтидан, Норин ва Жалолобод вилоятларида учдан, Ўш ҳамда Иссиқкўл вилоятларида иккидан, Баткен вилоятида бир ҳолат аниқланди.

Коронавирусга чалинганларнинг орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор, уларнинг иккиси Норин вилоятида, иккиси Чуй вилоятида қайд қилинган.

Айни вақтда 18 тиббиёт ходими тузалган. Улар охирги сутка ичида тузалиб, касалхонлардан чиқарилган 54 кишининг қаторига киради.

Касалдан шифо топганларнинг 27си Бишкекда, 20 киши Норин вилоятида, Чуй вилояти билан Ўш шаҳрида учдан ҳамда бири Ўш вилоятида қайд қилинган.

Ўлка бўйича юқтиришларнинг умумий сони — 2 207 кишини ташкил қилди, уларнинг ичидан тузалганларнинг сони 1 722 кишига етди, 457 бемор касалхонада, вафот этганларнинг сони — 27.