4 июнда «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонуннинг бажарилишини ўрганиш бўйича муваққат депутатлик комиссиясининг йиғилишида депутат Таабалди Тиллаев давлат Ишчиларининг соғлигини сақлаш жамғармасига (ИСЖ) бўлиб берган 44 миллион сомнинг сарфланиши бўйича масалани кўтарди. Депутат бу маблағ қаерга ишлатилганини тушунмаслигини билдириб, ҳукуматга текширув ишини ўтказишни топширди.
Тиллав бўлинган маблағлар Жамғарма тарафидан Қирғизистоннинг уч санаторийсига берилганини, аммо карантин вақтида уларнинг бари ёпиқ бўлганини айтади.
“17 миллин сом «Мовий Иссиқкўл» санаторийсига, 12 миллион сом Жалолобод курортига, 9 миллион сом «Иссиқ-Ата» курортига бўлиниб кетибди. Карантин вақтида барча курорт зоналар ҳамда санаторийлар ёпиқ бўлганига қарамай бу маблағлар қаерга сарфлангани тушунарсиз”, — деб билдирди депутат.
У давлат бюджети маблағлари мақсадсиз фойдаланганлиги ҳақидаги маълумотларни олаётганини, пул маблағларини бўлиб бериш жараёни эса «ваколати йўқ одамларнинг» қўли билан «ноқонуний» бўлганини айтади.
Депутатлик комиссияси ҳукуматга бу масалани бир ҳафта ичида ҳал қилишни ва кейинги мажлисга ҳисобот тақдим қилишни топширди.
ИСЖ нима иш қилади?
ИСЖ (Ишчиларнинг соғлиқ жамғармаси) Қирғизистоннинг нодавлат профсоюзлар федерациясининг (ҚПФ) таркибига киради. У давлатга тегишли бўлмаган ташкилот.
ИСЖ тушган пулларни ҚПФга тегишли санаторий-профилакторийларга йўлланма сотиб олишга сарфлайди. ҚПФга қарашли курортлар: «Мовий Иссиқкўл», «Иссиқ-Ата», «Жалолобод» ҳамда бошқалар.
Ишлаб ва солиқ тўлаган ҳар бир қирғизистонлик ой сайин ўз маошидан 0,25% Ишчиларнинг соғлигини тиклаш жамғармасига (ИСЖ) тўкади. Тўлов қилганларнинг бари бундай йўлланма олишга ҳақли, аммо ишлаганлар бу ҳақда билишмайди ҳам.
ИСЖнинг иши мунозарали. Депутатлар, давлат ташкилотлари ҳамда бизнес жамияти бир неча бор уни тарқатиш кераклиги бўйича масала кўтарган. Улар ИСЖнинг иши қонунга қарши келади, жамғарманинг ўзи эса тушган пулларни шаффоф сарфламайди деб ҳисоблайди.
Профсоюзлар федерациясида эса мамлакатда ҳозир МДҲ бўйича энг кам маош сақланиб турган вақтда ИСЖни тарқатмаслик керак деб ҳисоблайди. Ҳукумат эса ишчиларни давлат бюджетининг ҳисобидан дам олишга ёки соғлигини тиклашга жўната олмайди.