Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган бир беморнинг ўлими ҳақида хабар берди. Бемор Норин вилоят касалхонасида даволанаётган 79 ёшли аёл бўлган.
«1 июнь куни аёлнинг аҳволи жуда ёмонлаша бошлади. У ИВЛ аппаратига уланган эди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг юраги уришдан тўхтаган», - деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев.
Шу билан коронавирус сабаб вафот этган беморларнинг сони 17га етди — уларнинг ичида бир тиббиёт ходими Ва Жогорку Кенешнинг экс-спикери ҳам бор.
COVID-19дан вафот этганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида қайд қилинган — беш бемор. Шунингдек Ўш вилояти бўйича коронавирус юқтирган беш фуқаро вафот этган — уларнинг уч нафари Новқат туманида, икки нафари Ўш шаҳрида ва бир киши Қорасув туманида. Чуй вилояти бўйича уч бемор вафот этган. Норин вилоятида икки ва Жалолобод вилоятида бир фуқаро вафот этган.