Қора-Қулжанинг турғуни уч фарзандига коронавирус юқтириб олди

341

Ўш вилоятининг Қоракулжа туманига қарашли Қора-Қўчқор қишлоғида 26 май куни  тўрт кишида коронавирус топилди. Улар бир оиладан - ота ва унинг уч фарзанди.

Соғлиқни сақлаш бўйича Ўш вилоятидаги координатори Шаятбек Абдурахмоновнинг сўзларига кўра, коронавирусни фарзандларига отаси юқтирган. Ҳозир унинг Covid-19га қандай чалингани ва алоқада бўлган бошқа одамлар ўрганилмоқда. 

«Отаси ёмғир ёғиб турган вақтда қабр қазиган экан. Уйига келгандан кейин касал бўлиб қолган. Дастлаб совуқ тегди деб ўйлаган, тана ҳарорати тушмай қўйгандан кейин касалхонага мурожаат қилган», — деди Абдурахманов.

Қора-Қўчқорнинг турғуни уч фарзанди билан изоялцияга олинган, турмуш ўртоғи эса обсервацияда шифокорлар назоратида ётибди. 

Бундан ўн кун аввал Россиядан юрак хасталиги сабаб вафот этган қирғизистонликни мазкур туманнинг Қора-Қўчқор қишлоғига олиб келган икки фуқародан коронавирус топилган. Улар билан алоқада бўлган 77 нафар фуқаро аниқланиб, улар обсервацияга ётқизилган. Аммо Абдурахманов коронавирус юқтирид олгани маълум бўлган турғун таъзияга қатнашмаганини айтди.

27-майга келиб Қирғизистонда COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 1520га етди, унинг ичидан олти ҳолат Қора-Қулжа туманида қайд этилди. Коронавирусдан умумий 1043 киши шифо топиб, ўн олти бемор вафот этди.