Россия қирғиз-тожик чегарасидаги жанжални тартибга солишда воситачи бўлишга тайёр — Лавров

371

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 26 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можароларини ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. 

«Афсуски, [чегарада вазият] биринчи марта кескинлашаётгани йўқ. Биз иттифоқдошларни музокарага бориб, куч қўлланишдан имкон қадар узоқ бўлишга чақирамиз. Ўзимизнинг воситачилик хизматларимизни кўрсатишга тайёрмиз ҳамда аҳвол қанчалик эрта тинчиса шунчалик яхши бўлади деб ҳисоблаймиз», — деб билдирди вазир.

Лавров бу масала КХШТнинг Ташқи ишлар вазирлигининг йиғинида муҳокама қилиниб, унда вазирларнинг бари БМТ давлат котибининг пандемияга боғлиқ ўқ чиқаришни тўхтатиш бўйича чақириғини қўллашганини айтди.

Қирғизистон, КХШТдан ташқари, Евросиё иқтисодий иттифоқига киради, унга Россия, Қозоғистон, Белорус ҳамда Арманистон аъзо. 

Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжаллар 

Май ойида қирғиз-тожик чегарасида икки можаро чиққан. 24-майда Баткен вилоятининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида ўқ отилган. Қирғизистоннинг чегара хизмати берган маълумотга кўра, қирғиз тарафдан ҳеч ким жабрланмаган. Тожикистон ҳукумати жанжалда тожик аскарига ўқ текканини маълум қилган. 

Икки ҳафта аввал, 8-майда икки давлатнинг турғунлари аниқланмаган ер участкаси сабаб жанжаллашиб кетган. Чегара хизматининг маълумоти бўйича, сўзлашувлар ҳамда тушунтириш ишлари давом этаётганда Тожикистоннинг ҳукумати ўқни биринчи қирғиз тараф чиқарди деб билдирган. 

Натийжада Қирғизистоннинг уч чегарачисига ўқ тегиб ва бир турғун ярадор бўлган. Тожикистон томон улар томондан икки киши — ҳарбий ходим ҳамда турғун — ярадор бўлганини хабар қилган. 

Шунингдек жанжал вақтида чегарадан узоқ бўлмаган ерда жойлашган Мажитовларнинг уйи ёниб кетган. Қирғизистон ҳукумати суриштирув натидасини кутмай  мазкур уйни кузгача ўз ҳисобидан қайта тиклаб беришни ваъда қилган.