Парламент ҳукуматнинг 2019 йил учун берган ҳисоботини мақуллади 

436

Депутатлар ҳукуматнинг ҳисоботини мақуллаб, уни Мухамедкалий Абилгазиевнинг бошчилигидаги 2019 йилга нисбатан ишини қаноатланарли деб топди. Мазкур қарорни 120 депутатнинг ичидан 96си қўллади. Беш депутат қўлловга қарши овоз берди. 

Абилгазиевнинг дастури «Бирдамлик. Ишонч. Ижодкорлик» деб аталиб, иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга ҳамда коррпуцияга қарши курашга йўналтирилган. Ҳукумат етакчисининг фикрига кўра, ҳукумат дастурини 95% амалга оширган.

Парламент йиғинида у иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ҳисобот берди. Ҳукумат 2019-йили ЯИМ 4,5% ўсганини, экспорт 7,5% кўпайганини ва бизнес соҳаси учун шароит тузиш борасида Қирғизистоннинг халқаро рейтингида позицияси яхшиланган хабар қилинди. 

Абилгазиевнинг маълумоти бўйича, халқаро келишувлар асосида Қирғизистонга 550 млн доллар келиб тушган, уларнинг ичидан 260 миллиони грант маблағлари бўлиб ҳисобланади. 

Айни вақтда республика бюджетининг даромади 2019 йили 152 млрд сомдан ортиб, чиқим эса — 162 млрд сомни ташкил қилган. Танқислик деярлик 10 млрд сомга етган. Бюджетга 3 млрд 600 млн сом тушмай қолган, Солиқ хизматидан — 1 млрд 525 млн сом, Божхона хизматидан эса  — 1 млрд 463 млн сом.

Айрим депутатлар ҳукуматнинг статистик маълумотларига қарамай, аслида қирғизистонликларнинг турмуши яхшиланмаганини билдириб, вазирлар кабинетини истеъфога кетказишга чақиришди. 

Парламентнинг депутати Исхак Масалиев ҳамкасбларини ҳукуматнинг ишини қаноатланарли эмас деб топишга чақирди. Унинг айтишича, вазирлар кабинети ўз ишини бажара олгани йўқ, чунки бюджетнинг даромади бўйича режа бажарилмаган. 

«Рейтингинглар нимага кўтарилиб кетганини билмайман. Аммо бюджет бажарилмабди. Биз қабул қилиб берган қонунни бажариш керак-да. Яна доимгидек кузда келасизлар, “2019 йилни тузатиб беринглар” деб. 2018 йилдаги каби “4-5 миллиардни ўзгартириб беринглар” дейсизлар. Шундай қилиб ҳеч нарсага ҳеч ким жавоб бермай қолади», — деб келтиради унинг айтганларини «Азаттык».

Бошқа депутат Рискелди Момбеков ҳам ҳисоботни танқид қилди, чунки дастур ишга кирган икки йилда «ҳукумат 50 млрд сом чиқим олиб келган».

«Ҳукуматнинг 2019 йилдаги ҳисоботини қабул қилсак бизни халқ қабул қилмайди. Ҳеч қандай ўсиш йўқ. “Бирдамлик. Ишонч. Ижодкорлик” деган эдинглар, ишонч, бирлигинглар йўқ бўлди. Дастуринглар нол бўлди», — деб ҳисоблайди Момбеков. Шунга қарамай депутатнинг бу танқиди парламентарийларнинг кўпчилигига ҳеч қандай таъсир қилгани йўқ. 

Абилгазиев ҳукуматни 2018 йилнинг апрелидан бошқара бошлаган. Унгача бу хизматни Сапар Исаков бажарган, аммо унинг ҳукуматига депутатлар ишончсизлик вотумини билдириб, истеъфога кетказишган. 

Ҳозирги премьер-министрнинг ҳукумат бошчилигида ишлаганига икки йилдан ортиб қолди — у мазкур хизматда ўзигача бўлган ҳукумат раҳбарларига нисбатан узоқдан бери ушланиб турибди. Унинг бу хизматда туриши ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг олиб борган сиёсати билан боғлашади. Айни вақтда ўтган икки йилда ҳукуматнинг таркиби деярлик тўлиғи билан ўзгарган.