ТИЗО-1 қамоқда бўлаётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорларидан коронавирус учун ПЧР анализ олинди. Тестнинг барча натижалари терс бўлиб чиққан. Бу ҳақда Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати билдирди.
Таҳлиллар собиқ ҳукумат етакчиси Сапар Исақовдан, собиқ депутатлар Равшан Жээнбеков ҳамда Мээрбек Мискенбаевдан, президентлик аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязовдан, Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаевдан, бундан ташқари, Фархат Баабиевдан, Канат Осмоналиевдан ҳамда Карипбек ўғли Риспекдан олинган.
Уларнинг бари, Сапар Исақовдан ташқари, 7-8-агустда юз берган Қўй-Тош воқеаси бўйича ишнинг фигурантлари. Ўшанда ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини икки кун давомида штурмга олган.
«Эслатиб ўтсак, КСДПнинг айрим аъзолари ва бошқа тарафдорлари Сапар Исақов, Канат Сагимбаев ҳамда бошқа одамлар коронавирусга учраган деб билдиришиб, ЖИДХ ёпиқ масканларда ушлаб турилган одамлар инфекция юқтирганини яширган деб билдиришган», — деб хабар қилди муассасанинг матбуот хизмати.
Бунга қадар ЖИДХнинг матбуот котиби Самат Каликов «Клооп»га текширув «пенитенциар тизим идораларида COVID-19 бор деб ўйлашаётгани учун [ўтказилади], айниқса Қўй-Тош воқеаси бўйича ўтаётганлар» текширувдан ўтказилади деб билдирган.
«ЖИДХда коронавирус бор деб айтаётганлари — ҳақиқатга тўғри келмайди. Адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари бизнинг тизимни ҳар турли йўл билан қоралашга харакат қилишмоқда. Биз коронавирусни муассаса ҳудудига кириб кетмаслигидан манфаатдормиз», — деб айтган матбуот котиби.
Айни ушбу ишнинг фигурантларини текшириш бўйича қарорни Каликов ЖИДХда қамоқдагиларнинг барини текшириш учун тестлар етарли эмаслиги билан изоҳлаган.
7-8 августда бўлган Қўй-Тош воқеаси бўйича текширув ёпиқ тартибда ўтмоқда. Бу иш бўйича 14 киши ўтмоқда, уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг собиқ маслаҳатчиси Фарид Ниязов, экс-депутат Равшан Жээнбеков, парламентнинг депутатлари Ирина Карамушкина ҳамда Асел Кодуранова бор.
Улар ҳукуматни куч билан босиб олишга харакат, одамларни гаровга олиш, оммавий тартибсизликлар, қотиллик, ноқонуний қурол айланиши, ўқ отувчи қуролларни ўғирлаш ёки шантаж қилиб олиш ва бошқа жиноятлар бўйича айбланмоқда.