Финпол депутат Жумалиевнинг мулкини текшира бошлади

415

Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) парламентнинг депутати Кубаничбек Жумалиевнинг мулкини текшириш бўйича судгача тергов бошлади.

Финполнинг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Бош прокуратура ишни Жазо кодексининг “Ноқонуний бойиш” ҳамда “Хизмат ходимининг тадбиркорликка ноқонуний иштироки” моддалари билан ЖҚУРга қайд этилди.

Кубаничбек Жумалиев

“Судгача текширишнинг асносида, юқорида айтилган депутатнинг ноқонуний бойиш фактини аниқлаш бўйича текширув ўтказилмоқда”, — деб билдирилди финполициядан.

Бунга қадар прокуратуранинг собиқ ходимиман деб ўзини таништирган Сиймик Жапикеев фейсбукда видео эълон қилиб, Жумалиев мулкини шубҳали йўллар билан топган деб билдирган. Жапикеев депутатнинг мулки текширилишини талаб қилган.

Сиймик Жапикеев

Шундан кейин Жумалиев телеканаллардан бирининг эфирида Қуръон ушлаб, давлат хизматида ишлаётганда коррупция ишларига аралашмаганман деб қасам ичган. У 1992 йилдан бери ҳукуматнинг катта лавозимларида меҳнат қилиб, премьер-министр ҳамда президентнинг маъмурияти етакчиси бўлиб ҳам ишлаган.

Депутат ўзи ҳам милицияга Жапикеев устидан шикоят ёзган. ИИВдан билдирилишича, Жумалиевнинг аризаси бўйича Жапикеевга нисбатан судгача тергов бошланган. Жапикеевнинг видео мурожаатида жиноят аломатларини аниқлаш учун лингвистик экспертиза тайинланди.

2019 йили декабрда Economist.kg нашри Жумалиев декларациясида қисман ёки тўлиғи билан унга ҳамда турмуш ўртоғи Роза Амановага тегишли 50ка яқин фирмасини кўрсатмаганини билдирган.