Президент Сооронбай Жээнбеков митинг-реквиемда Ғалаба майдонига гул қўйди. Тантанали кийинган ҳарбийлардан бошлаб, собиқ президент Роза Отунбаевагача бари юзниқобида, аммо Жээнбеков одатдагидек тиббий ниқоб тақмади.
* Сооронбай Жээнбеков, реквием ёки парламент йиғини бўлса ҳам, ҳеч қайси тадбирларга юзниқоби киймайди. Бунга қадар республика штаби билан комендатура юз ниқобсиз юрган фуқароларга жарима пули солиниши мумкин деган пост эълон қилган. Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари президент юз ниқоби тақмай юргани учун унга жарима пули солинишини сўраганда, комендант юз ниқобсиз юрганларга жарима пули назарда тутилмаганини айтган.
Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган митинг-реквиемга Жээнбеков ва Отунбаевадан ташқари парламентнинг спикери Дастанбек Жумабеков, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев, Олий суднинг етакчиси Гулбара Калиева ҳамда Генерал штабнинг етакчиси Райимберди Дуйшонбиев иштирок этди.
Коронавируснинг тарқалиши сабаб ҳукумат ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш тадбирларини ўтказишни тақиқлади. Аммо бугун кечки соат 10да Генштаб байрам салютини уюштиради. Бунга қадар президент уруш қаҳрамони Чолпонбай Тулобердиевни эсталигининг очилишига қатнашиб, байрам муносабати билан амнистияга қўл қўйди.