Қирғизистонда COVID-19дан шифо топган яна 23 бемор касалхонадан чиқарилди

363

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7-майда хабар қилишича, Қирғизистонда охирги кеча-кундузда яна 23 бемор коронавирусдан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Мамлакат бўйича коронавирусни юқтириб олган 895 беморнинг 637 нафари касалдан шифо топди — бу касални юқтириб олганларнинг деярлик 71 фоизини ташкил қилади. Шифо топганлар орасида 161 нафар тиббиёт ходими бор. Бугунги кунда 246 киши ётибди — уларнинг етти нафари оғир аҳволда.