Коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг сони 216 нафарга етди

383

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 4-майда коронавирус яна тўққиз тиббиёт ходимида аниқланганини билдирди.

  • Бишкекда - 6
  • Жалолободда - 2
  • Норин вилоятида - 1 ҳолат қайд этилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 216га етди — уларнинг 139 нафари касалликдан тузалиб, касалхоналардан чиқарилди. Шунингдек COVID-19дан Бишкекдаги №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси вафот этди — у 58 ёшда эди. Ҳукумат вафот этган шифокорнинг оиласига 1 млн сом миқдоридаги бадал тўлаб бермоқчи.

Бунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг қандай йўл билан коронавирусни юқтирганини аниқловчи комиссия ташкил қилган. Агарда тиббиёт ходими коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса унга 200 минг сом компенсация берилади.

Бундан ташқари коронавирусга чалинган одамларни даволаган шифокорга 29 мингден 49 мингга қадар қўшимча ҳақ тўлаб берилиши айтилган. Вазирликнинг Молия сиёсати бошқармасининг етакчиси Мирлан Атакулов 2-майда коронавируснинг ўчоғида меҳнат қилган тиббиёт ходимларига тўланувчи маблағнинг қиймати 34 миллион 963 минг сомни ташкил қилганини билдирди. Март ойида касалнинг ўчоғида жами бўлиб 6036 тиббиёт ходими ишлаган.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 830га етдию Уларнинг ичидан 10 бемор вафот этиб, 575 киши шифо топди.