Республика штабидан 2-майда коронавирусга чалинган яна икки бемор вафот этгани хабар қилинди. Улардан бири №3 ОТМнинг оилавий шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси бўлган, иккинчиси 69 ёшдаги Жалолобод вилоятининг турғуни. Иккиси ҳам аёл киши.
Штабдан марҳумларда икки тарафли пневмония, касалнинг оғир даври, нафас олишнинг етарсизлиги қайд этилган деб таъкидлашди. Бундан ташқари уларнинг юрак оғриғи, қанд диабети ҳамда полиорган етарсизлиги каби қўшимча касаллари бўлганини қўшимча қилишди.
Шу билан Қирғизистонда ўпка касалидан вафот этганларнинг сони 10 кишига етди. Жами бўлиб коронавируснинг 769 ҳолати қайд этилди. Унинг 200 нафари ёки касалга чалинган ҳар бир тўртинчи бемор тиббиёт ходими. Коронавирус юқтирганларнинг 527 нафари эса шифо топиб касалхонадан чиқарилди.
29-апрелда №3 Оилавий тиббиёт марказида 9 тиббиёт ходими касални юқтириб олгани маълум бўлган. Улар коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлмаган, шифокорларнинг айтишича уларнинг махсус ҳимоя воситалари етарсиз бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда бунинг тафсилотларини текширмоқда.