Депутат Дастан Бекешев фейсбук саҳифасида комендатуранинг коррупцияга олиб келиши мумкин бўлган баҳсли қарорлари ҳақида пост эълон қилди.
“1-майдан бошлаб таксистлар ишлай бошлайди. Аммо комендант патент бор бўлсагина дейди. Олдиндан ярим йилга сотиб олган такси ҳайдовчилардан бошқасида патент сотиб олишга ва Ижтимоий фондни тўлашга пули йўқ.
Патенти йўқлар 1-майдан бошлаб ишлай олади. Солиқ хизмати дам олмоқда. Бугун меҳнаткашлар куни. Аммо 2-майдан бошлаб солиқчилар ишлай бошлайди. Шунга қарамай 2-майни кутиб ўтирмай уни солиқ хизматининг сайти орқали сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрса бўлади.
Мен премьер-министрдан икки нарсани сўрадим:
1) Таксига бўлган кўнгилли патентнинг қийматини камайтириш;
2) Электрон пропускларни олиб ташлаш.
Сизлар бу пропускни олгунга қадар 10-май келиб қолади, чунки 100 минг пропуск қоғозини бериш учун бир дақиқага 13 донадан беш кун давомида тинимсиз бериб туриш керак бўлади. Бу реал эмас.
Бундай қарорлар коррупцияни ва таксистларнинг чўнтагидан ДАНчиларнинг ҳамёнига пулнинг оқимини кўпайтиради”.
У парламент йиғинида 1-майга келиб пойтахтдаги барча блокпостлар олиниши айтилганда шундай саволни Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиевга берган.
“У постлар олинса унда электрон пропускнинг нима кераги бор? У қачон тайёрланади? 120 минг киши ишга чиқади, бу пропускларни қандай қилиб олади?”, — деб савол берган депутат 30-апрелда, комендатура эса ўтказиш пропускларни беришга улгуради деб ишонтирган.
1-майдан бошлаб айрим ишхоналар ишини бошлай олади, бунинг учун махсус пропуск қоғозларини олиш керак бўлади. Шунингдек вице-премьер-министр Кубатбек Боронов 10-майга қадар ФҲ режими ишлаётган шаҳарларда рухсат ҳужжатлари йўқ, “айниқса шахсий машиналар билан” юриб бўлмаслигини билдирган. Айни вақтда фақатгина жамоат транспорти — троллейбус ва автобусларгина — 11-майдан бошлаб ишлай олади.
ФҲ режими ишлаётган шаҳарларда аввалгидек комендантлик соати кучида, қайсидир бир ҳудудларга эса маршрут листи билангина чиқиш мумкин.
“Сартарошга маршрут листи билан бориш мумкин. Дўконга, дорихонага ҳам шундай”, — деб билдирган Боронов. Шунингдек у 1-майдан бошлаб кимнинг фаолиятига рухсат берилмаган бўлса уйда ўтириши кераклигини айтган.