Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Ниязалиев 29-апрелдаги брифингда хорижий давлатда бўлиб, Қирғизистонга қайта олмаётган қирғизистонликларга мурожаат қилди. Амалдор уларни вазият барқарорлашгунга қадар ҳозирда жойлашган мамлакатлардан чиқмай туришга чақирди.
“Чет ўлкаларда юрган фуқароларимизни соғлигини таҳликага солмаслик учун турган ерида қолишга чақирамиз. Жой-жойларда Қирғиз Республикасининг дипломатик вакилликлари ходимлари ишламоқда, улар қирғизистонликларга ёрдам кўрсатишга ёки маслаҳат беришга тайёр”, — деди Ниязалиев.
Ниязалиев билдиришича, кўплаган мамлакатлар COVID-19ни тарқатмаслик учун шаҳарлар аро авиақатновларни тўхтатиб қўйган, шу сабабдан ҳозирда фуқароларни ватанига олиб келиш қайин ва хавфли.
Унинг айтишича, коронавирус инфекцияси тарқагандан бери Россиядан, Туркиядан, БААдан ҳамда бошқа чет давлатлардан Қирғизистонга 7888 нафар фуқаро қайтиб келган.
Шунга қарамай, дунёнинг 58 давлатида юрган 8 мингдан ортиқ қирғизистонлик юртига қайтишни истайди. Яқинги чартер рейси 3 ва 10-майда БААдан келиши кутилмоқда.
“Чартер рейслари уюштириш учун турли давлатларнинг ТИВлари ўртасидагина эмас, транспорт вазирликларининг, аэропортларнинг, авиакомпанияларнинг, фуқаровий авиация агентликларининг, бундан ташқари самолёт ўтувчи учинчи мамлакатларнинг ўртасида сўзлашувларни олиб бориш талаб қилинади”, — деди у.
Расмий ҳукумат хориждаги фуқароларга ёрдам бераётганини билдирди. Маблағсиз қолган қирғизистонликларни таъмин этиш учун ажратилган пулларнинг бари назоратга олинади.