Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 28-апрелга келиб мамлакатда COVID-19нинг янги 13 ҳолати қайд этилган. Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 708га етди.
Янги қайд этилган ҳолатлар, ҳудудлар бўйича:
- Бишкекда — 3;
- Жалолобод вилоятида — 2;
- Чуй вилоятида — 6;
- Норин вилоятида — 2.
Шу билан бирга, коронавирус юқтиришнинг янги икки ҳолати Норин вилоятидаги тиббиёт ходимларида аниқланган. Умумий 185 нафар тиббиёт ходими пандемия вақтида COVID-19ни юқтириб олган.
Ўтган кеча-кундузда 21 бемор касалхонадан чиқарилди. Мамлакат бўйича жами 416 нафар киши тузалди. 1012 нафар киши ҳамон карантин кузатувида қолмоқда.