Тўқтоғул туманида 16-апрелда блок-постдан ўта олмай, йигитларни ҳақоратлаб сўккан милиция ходими ишдан бўшатилди. Шунингдек у ишлаган Тўқтоғул туманидаги Терак-Суу ҳудудий бўлимининг етакчисига ҳам огоҳлантириш эълон қилинди.
Жалолобод шаҳри ва Сузоқ туман бўйича комендатуранинг матбуот котиби Нурдин Жээнтаевнинг айтишича, бундай қарор вилоят ички ишлар бошқармаси тарафидан хизмат текшируви ўтказилгандан кейин қабул қилинган.
“Суриштирувнинг хулосаси билан Тўқтоғул туман ИИБининг етакчисига фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, хизмат вазифаларини ижро қилишда ҳеч қандай тартиб бузарликларга йўл бермаслик бўйича огоҳлантириш берилиши топширилди”, — деди Жээнтаев.
Бундан икки кун аввал фейсбукда бир қатор йигитларни ҳақоратлаб сўккан милиционернинг видеоси тарқаган. Унда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходими автомобили билан блок-постдан ўта олмай навбатда турганларни таҳдид қилганини кўриш мумкин. Кейинчалик видеодаги милиционер Тўқтоғул туман ИИБининг ходими эканлиги аниқланган. Воқеа эса 14-апрелда Қорасув қишлоғида юз бергани хабар қилинди.