Коронавирусни тарқалишининг юқори чўққиси апрелнинг охирига тўғри келади — ССВ

560

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билдиришича, Қирғизистонда 2020 йилнинг 20-апрелининг 24-апрелигача коронавируснинг тарқалиши чўққига чиқиши кутилмоқда. Мазкур тахминни муассасага қирғиз мутахассисларидан иборат гуруҳ берган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев маълум қилишича, мамлакатдаги коронавирус вазиятини кузатиш учун идора махсус гуруҳ тузиб, унинг таркибига илғор мутахассислар ҳамда қирғиз зиёлилари кирган.

“Бунга эртароқ эришиб, ўтиб кетсак дейман, чунки ундан кейин албатта пастлаш бўлади. Бу касалнинг олдини олишга ўтишга ёрдам беради, бизнинг фуқаролар эса ҳозир барча чекловларни аниқ сақлаши зарур, бу сўнги мақсадга таъсирини теккизади – коронавирус инфекциясини юқтириб олиш фактларини ва механизмини узишга”, — деб билдирди Усонбаев.

Усонбаев бундай билдирувни ҳукуматнинг фавқулодда ҳолат тартибини, у билан бирга карантинни узайтириш бўйича истаги ортидан билдирди. Бош вазир ўринбосари 13-апрелда президент Сооронбай Жээнбековга фавқулодда ҳолат тартибини ойнинг охиригача узайтириш таклифи билан мурожаат қилган.

Фавқулодда ҳолат тартиби киргизилгани сабабдан мамлакат иқтисоди зарар кўриб, кўплаган одамлар ишсиз қолди.

Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг илк ҳолатлари 18-мартда қайд этилган. Орадан бир ой ўтгандан кейин, аниқроғи 14-апрелга келиб COVID-19га чалинганларнинг сони 430 кишини ташкил қилди.

71 бемор тузалиб чиқди деб ҳисобланади. Коронавирус инфекцияси сабаб 5 киши вафот этди.