«Дождь» нашри Санкт-Петербург метросидаги теракт учун судланганлар ҳақида фильм тасвирга олди — портлаш 2017-йили бўлган. Портлашда 16 киши, жумладан ҳудкуш деб ҳисобланган Қирғизистоннинг фуқароси Акбаржон Жалилов вафот этган.
Бундан ташқари, аксарияти Қирғизистонда туғилган 11 нафар киши айбдор деб топилиб, узоқ жазо муддатига, аниқроғи 19 йилдан умрбод муддатларга судланишган. Ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва юристлар тергов кўрсатаётган далилларга шубҳа қилмоқда. «Дождь» нашрининг журналистлари томошабинга бу ишда ўзларини воситачи суд қатори тасаввур қилиб, барча далиллар ва мос келмасликларни кўриб чиққач Санкт-Петербург метросидаги теракт бўйича ишни қайта кўриб чиқиш керак ёки керак эмаслиги бўйича мустақил қарор чиқариб кўришни таклиф қилади.