Коронавирусдан тузалган яна тўққиз киши касалхонадан чиқарилди

417

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан тузалган тўққиз бемор касалхонадан чиқарилганини хабар қилди. Касалхонадан чиққанларнинг сони 39 кишига етди.

Шунга қарамай юқтирганларнинг сони ҳам ўсди — 18 киши. Мамлакатда юқтирганларнинг умумий сони 298 ҳолат — бу тузалиб ва вафот этганларни қўшиб ҳисоблангандаги сон. Коронавирусдан эса беш киши вафот этди. 254 киши стационарда қолмоқда, уларнинг ичидан саккиз нафари оғир аҳволда.

Юқтирганларнинг аксарияти Ўш вилоятида — 98 киши. Шунингдек Жалолобод вилоятида ҳам юқтирганлар кўп — 89 киши. Бугунги кунда коронавирус етмаган ягона вилоят қолди — у Талас вилояти.