Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штаби Баткен вилоятида 609 киши обсервациядан уй карантинига чиқарилганини хабар қилди.
Маълумотга кўра, уларга уй карантини қоидалари тушунтирилган. Бундан ташқари, обсервациядан чиқарилганларни тегишли хизматлар текшириб туради.
“Ҳозирда обсерваторда 337 фуқаро, изоляторда эса 82 фуқаро бор. Улар учун ФҲВнинг вилоят бошқармаси ҳамда Миллий Қизил ой жамияти тарафидан керакли шароитлар тузилиб, иссиқ таом берилмоқда”, — деб билдирди Штаб.
Обсервация — бу юқумли касаллик юқтириб олишга гумонланаётган одамларнинг ёки касаллик юқтирганлар билан алоқада бўлганларнинг устидан тиббий кўрик. Обсервация инфекция касаллиги тарқаб кетмаслиги учун қўлланилади.
Жами бўлиб 9-апрелга келиб Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг сони 280 кишига етиб, 10 киши оғир аҳволда бўлмоқда. Юқтиришнинг янги икки ҳолати тиббиёт ходимларининг сони 34 кишига етди.