Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири Улукбек Кочкоров 7-апрелда ўтган бирифингда Ёрдам штабига мамлакат бўйича 210 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушганини билдирди. Ҳозирча штаб 49 245 муҳтож фуқарони озиқ-овқат билан таъминлай олди — бу жами мурожаатларнинг 23 фоизини ташкил қилади.
«Афсуски, яшаш шароити яхши бўлган одамлар ҳам ёрдам сўраган ҳолатлар бўлмоқда. Бундан кейин ёрдамга муҳтож фуқароларнинг рўйхати маҳаллий ҳукуматнинг вакиллари билан бирга текширилиб кейин берилади», — деб билдирди вазир.
Кочкоров 2020-йилнинг 1-мартига нисбатан мамлакат бўйича 425 минг 800 фуқаро давлат пособиясини олишини айтди.
Қирғизистонда коронавирус тарқалиши сабаб ишхоналар ёпилиб, озиқ-овқатга муҳтожларнинг сони кўпаймоқда. Шу сабабли Бишкек ва Ўш шаҳарларида Ёрдам штаби тузилган. Штаб ҳудудларда ҳам очилиши айтилган. Бундан ташқари маҳсус ҳисоб очилган. 7-апрелда ижтимоий ривожланиш вазирлигининг депозит ҳисобига 6,5 млн сомга яқин маблағ келиб тушгани хабар қилинди.
Озиқ-овқатдан ёрдамга муҳтож фуқаролар штабга билдирув қолдириш учун «1227» тезкор алоқа рақами, 0558 526001 whatsapp рақами, «Народный штаб — Биз барбыз» Telegram-канали, «Жардам берем» мобил иловаси, «Штаб помощи» Facebook саҳифаси орқали мурожаат қила олишади.