Матраимовларнинг жамғармаси Ўшдаги касалхонага коронавирусни аниқловчи 10 минг экспресс-тест топширди

589

Депутат Искендер Матраимов фейсбук саҳифасида «Исмаил Ата» хайрия жамғармаси 29-март куни Ўш шаҳар касалликларнинг олдини олиш марказига коронавирусни аниқловчи 10 минг экспресс-тест топширганини билдирди.

Бундан ташқари, у укаси, божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов 10 стационар сунъий нафас олдирувчи аппарат олиб келишга буюртма берганини ва улар мамлакатдаги касалхоналарнинг жонлантириш бўлимларига топширилишини таъкидлади.

«Жамғарманинг кўнгиллилари аппаратларни сотиб олишга 2 ҳафта вақт сарфлашди. Келажакда комплектация, инструктаж ва эксплуатация каби қулай бўлмаган ишлар кутиб турибди. Яқин кунларда барча аппаратларни етказиб ўрнатиб берамиз деган умиддамиз», — деб ёзди депутат.

Бунга қадар Матраимов «Исмаил Ата» жамғармаси тарафидан Ўш вилоятининг Қорасув ҳамда Новқат туманларининг, Жалолободнинг Сузоқ ва Ахси туманларининг, Баткен вилоятларининг ҳамда Ўш шаҳрининг яшовчилари ун, ўсимлик ёғи ва тиббий ниқоб бепул берилганини хабар қилган. Бундан ташқари жамғарма 5 млн сомга тиббий ниқоб сотиб олишга синов эълон қилди. Тикилган ниқоблар муҳтожларга берилиши айтилмоқда.

Коронавирус касалига чалинганларнинг аксарият қисми Қирғизистоннинг жанубида аниқланди. Матраимовлар жанубида нуфузли оила деб ҳисобланади. Муҳолиф сиёсатчилар ва фуқаровий фаоллар давлат раҳбари Сооронбай Жээнбековни Матраимовлар билан алоқаси бор деб айблаб келишади.

Матраимовнинг бойлиги бўйича суриштирув

Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида OCCRP, «Азаттык» радиоси ҳамда «Клооп» «Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар» деган журналистик суриштирув чиқаришган.

Суриштирувда божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Матраимовнинг хитойлик тадбиркор Хабибула Абдуқодир билан алоқаси ҳақида айтилади. Абдуқодир Қирғизистон орқали Хитойдан Марказий Осиёга ҳамда Россияга кетувчи яширин юк ташиш империясини тузган.

Журналистларнинг маълумотчиси — ноябрда ўлдирилган Айэркин Саймаити — Абдуқодирнинг бизнесини 700 млн долларининг изини яширишга ёрдам берганини тан олиб, Матраимов божхонадаги коррупцияни ҳимоя қилганини билдирган. Ўз навбатида бу Абдуқодирнинг яширин бизнесининг ишлашига имконият берган.

Бундан ташқари, суриштирувда Матраимовнинг рафиқаси Уулкан Турғунова Абдуқодирнинг оиласи билан биргаликда Дубайдаги қурулиш лойиҳасига сармоя киритгани ҳақида айтилади.

Мазкур суритиштирувдан кейин 25-ноябрда Бишкекнинг марказида коррупцияга қарши «Re:Акция» фуқаролик акцияси ўтди. Митинг 1000дан ортиқ одамни тўплади. Унинг иштирокчилари ҳукуматдан божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қамашни ҳамда Қирғизистондан чиқариб кетилган деярлик 700 млн доллар ҳақидаги суриштирувнинг устида ишлаган «Клооп» ҳамда «Азаттык» радиоси журналистларини ҳимоя қилишни талаб қилишди.

Кўп ўтмай Матраимовлар журналистларни оиланинг обрўсига ва шаънига шак келтирди деб айблаб, «Азаттык» ва «Клооп»ни судга берган. Улар «Азаттык»дан 22,5 млн сом (деярлик 320 000 доллар), «Клооп»дан 12,5 млн сом (177,7 минг доллар), Али Токтакуновдан эса 10 млн сом (142,2 минг доллар) компенсация ундиришни исташмоқда.