Ўш шаҳрида 23-мартдан бошлаб давлат ходимлари учун муниципал транспортнинг бир неча қатнови ишга кирди. Махсус рейс фавқулодда режимда ишлаётгани учун уюштирилди.
“Давлат ишхоналарининг ходимлари учун ишга киргизилди. Унинг орасида шифокорлар, ФВҲда ишлаганлар, милиция ходимлари бор. Уларнинг ҳаммасида ҳам автомобил йўқ-да, шу сабабли биз шундай қарор қабули қилдик”, — деди мэриянинг матбуот котиби Азамат Абсаттаров.
Троллейбус ва автобус қатновлар кунига эрта билан ва кечда учтадан қатнов йўлга қўйилган. Эрталабки қатнов соат 07:00да, 07:30да, 08:00да уюштирилади. Кечки қатнов йўловчиларни соат 18:00да, 18:30да, 19:00да ташийди.
Бунга қадар 20-мартда шаҳардаги жамоат транспортларининг сони карантин сабабли қисқартирилган. Кейинчалик ўлка бўйича барча жамоат транспортининг иши вақтинча чекланган. Бу чора Қирғизистонда коронавирус юқтирган одамлар қайд этилгандан кейин қабул қилинди. Ҳозирда касалларнинг сони 14 кишини ташкил қилади. Уларнинг уч нафари Ўш вилоятининг Новқат тумани яшовчилари бўлиб саналади.
Муаллиф: Сезим Толомбай қизи