Ўш вилоятидаги туманлараро йўлларга  блок-постлар ўрнатилди 

467
Ўш вилоятининг туманларига ўрнатилган блок-пост. Сурат: Ўш вилоят ИИБ

Ўш вилоятининг ҳудудига 22-мартда жами 31 тўсиқ ҳамда 51 санитария-карантин постлари ўрнатилди. Постлар коронавирус билан касалланганларни аниқлаш, касаллик юқтириб олганлар билан алоқада бўлган турғунларни аниқлаш ҳамда касал тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўйилди. Бу бўйича «Клооп»га Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев маълум қилди.

Ўш вилоятининг туманларига ўрнатилган блок-пост. Сурат: Ўш вилоят ИИБ

«Ҳозирда Олай, Аравон, Қорасув, Қорақулжа, Ўзган, Новқат туманларига блок-постлар қўйилди. Кириб-чиқиш тартибини милиция ва тиббиёт ходимлари назорат қилади. Турғунлар сабабсиз туманнинг ҳудудидан чиқарилмайди ва киргизилмайди. Агар бемор бўлса дори-дармонга ёки озиқ-овқат зарур бўлиб қолсагина чиқарилиши мумкин. Бу одам қайта айтилган соатга қайтиб келиши лозим. Шунингдек яқинлари аварияга учраган бўлса ёки жаноза бўлиб қолса чиқарилиши мумкин. агарда касалланган киши билан алоқада бўлган фуқаро бўлса унинг исми махсус рўйхатда бор бўлса чиқарилмайди», — деди Аширбаев.

Бундан ташқари Аширбаев озиқ-овқат, қурулиш ишларига керакли ускуналарни ва бошқа буюмларни ташувчи тадбиркорларга чеклов йўқлигини қўшимча қилди. Уларнинг товарлари тўхтовсиз ўтказилади. Шунингдек яйловга молни хайдаб бораётган турғунларга ҳам чеклов йўқ, аммо мол бозор учун чиқа олишмайди. 

Республика штабининг охирги маълумоти бўйича коронавирус касалини юқтириб олганларнинг сони 14 кишини ташкил қилади. Уларнинг саккиз нафари Сузоқ туманида, уч нафари Ўш вилоятининг Новқат туманида, бири Баткен туманида ва иккиси Бишкек шаҳрида. Шу сабабдан Қирғизистонда 22-мартдан бошлаб фавқулотда вазият режими киргизилди.

Муаллиф: Айзирек Осман қизи