Муфтият коронавирус боис масжидларда жума намозини ўтказишни вақтинча чеклади

629

Қирғизистон муфтийси Максатбек Токтомушев мамлакатдаги масжидларда жума намозини ўқий вақтинча тўхтатилганини хабар қилди. Унинг айтишича, бунга коронавирус боис оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқлангани сабаб бўлган.

“Ҳаммамизга маълум бўлганидек, коронавирус касали бутун дунёга тарқамоқда. Бугунги кунда ушбу коронавируснинг ўлка ҳудудида кенг тарқаб кетмаслиги учун, Қирғизистон Республикасининг ҳукумат раҳбари мамлакатда маданий, спорт ва таълимга оид тадбирларга чекловлар киргизди. Шунингдек, диний бошқармага, мамлакатдаги диний идоралардаги тадбирларга чеклов киргизиш бўйича тавсияларини берди”, — деб айтилади мурожаатда.

Шунингдек Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси 5 вақт намозни уйда ўйишни тавсия қилиб, даъват қилишга ҳам вақтинча чекловларни киргизди. Муфтият жаноза намозини марҳумнинг яқин қариндошлари иштирокидагина ўқишни тавсия қилади.

Айни вақтда масжидлар ёпилмайди — унда мусулмонларга намоз вақтлари ҳақида хабар бериш учун азон айтиб турилади.