Ўшда “Бир Дуйно — Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ходими калтакланди

470

“Бир Дуйно — Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ҳудудий етакчиси Хусанбой Салиев 26-февраль куни калтакланди. Бу ҳақда “Клооп”га ташкилотдан билдирилиб, видеоёзув билан ўртоқлашишди.

Видеода кўриниб турганидек, Салиевни уриб юборган одам биринчи уни машинасининг олдига тўхтаган. Шундан кейин машинасидан чиқиб, Салиев билан қўл бериб кўришгач юзининг ўнг томон жағига уриб юборган. Ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳамкасблари Иброхимжон Жўраев ва Шахбоз Латипов машинадан чиқиб жанжални тўхтатиб қолишган.

“Бу вақтда шаҳарнинг асосий йўлларида максимал юриши бўлган. Ўша вақтда 02KG 777 AAD рақамли “Lexus” русумидаги автомобил қарши қисмга чиқиб, Салиевни автомобилининг олдидан ўрин олиб, авария вазиятини пайдо қилган. Салиевнинг автомобилини қисиб, тўхташини айтган. Салиев йўлнинг четига машинасини тўхтатган”, — деб айтиб беришди Салиевнинг адвокатлари.

Шунингдек адвокатлар Салиевни калтаклаган одам уни “ҳар қандай ёмон сўзлар билан сўкиб, таҳдид қилганини” қўшимча қилди. Уларнинг айтишича, калтаклаган киши “юқори амалдагилар ва миллий хавфсизлик органларининг етакчиси билан қариндошлиги” бор эканини айтган. Ҳайдовчи кетгандан кейин воқеа бўлган ерга милиция ходимлари келган.

Такшилотнинг етакчиси Толойкан Исмаилова “Азаттык”қа берган интервьюсида воқеани Салиевнинг фаолиятига боғлиқ.

“Урган киши“ сен ҳеч нарса қила олмайсан, чунки менинг қариндошларим Оқ уйда ҳам, парламентда ҳам ўтирибди. Тинч юр” деб айтган. Йўқ ердан чиққани йўқ. Чунки бу ҳуқуқ ҳимоячилари таниқли бўлиб қолишган. Ишимизга боғлиқ ҳужум эканини четга суролмайман. Бу “ҳуқуқ ҳимоячиси адвокатга ҳужум, қонун доирасида синчиклаб қаралаши керак” деб милицияга мурожаат қилдик, шифокорга бориб эспертизадан ўтди”, — деди Исмаилова.

Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиков “Клооп”га билдирилишича, жабрланувчининг аризаси Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига “Безорилик” моддаси билан рўйхатга қайд қилинган. Гумонланувчи қатори ўтаётган 23 ёшдаги Ўшнинг турғуни ўша куни топилиб, кўрсатмаларни бера бошлаган.

“У ўзининг кўрсатмасида адвокат [Салиев] тарафидан йўл қоидаси бузилиб, йўлда авария вазияти пайдо бўлгани сабабли юзига бир марта уриб юборганини тан олган”, — деб айтилади Ўш ШИИБининг тарқатган билдирувида.

Милициянинг матбуот хизматидан гумонланувчи “уни ҳеч бир сиёсатга, пиарга аралаштирмасликни” илтимос қилиб, Салиевни жаҳли чиққанидан уриб юборганини айтмоқда деб билдиришди. Шунингдек у Салиевни танимаганини айтган.

“Бир Дуйно -Қирғизистон” фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистондаги одамларнинг ҳуқуқий аҳволига баҳо бериш учун мониторинг ва анализ ўтказади. Ташкилотнинг юристлари Олий судда Азимжон Асқаровнинг манфаатини ҳимоя қилишмоқда.