Москвада Россия ва Қирғизистон ўртасидаги қўшҳамкорлик йили муносабати билан тадбир бўлиб ўтмоқда. Президент Сооронбай Жээнбеков Россиянинг «ТАСС» нашрига интервью берди. Унда Жээнбеков рус тили, парламент сайлови ҳамда Россия билан алоқалар ҳақида айтиб берган. Биз унинг Россияга бўлган муҳаббатининг қисқаса баёнини тайёрлади.
Ўзаро ҳамкорлик йили ҳақида
Ўзаро ҳамкорлик йили — бу биринчи марта МДХда ўтказилаётган кенг кўламли ва нодир воқеа. У маданий-гуманитар, сиёсий, иқтисодий ва бошқа тармоқлардаги икк юз тадбирдан иборат.
Россия — Қирғизистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкоридан бири. Ўтган йили мартда, Путиннинг Қирғизистонга бўлган сафари вақтида муҳим келишувларни тузишга эришганмиз — 6 млрд доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган ҳужжатларга қўл қўйиш.
Биз савдо иқтисодий алоқаларни кучайтирамиз. Икки ўлканинг тадбиркорлари учун савдо иқтисодий майдонлар, улар қўшма лойиҳаларни ярата олувчи конференция ҳамда семинарлар тузилади. Биз тадбиркорларимиз учун имкониятларни яхшилаш учун барча харакатларни сарф қиламиз.
Иккинчи жаҳон уруши ҳақида
Тарихни сохталаштиришга ва Советлар иттифоқига кирган давлатларнинг Ғалабани таъминлашдаги ролини камайтиришга йўл бермаслик керак. Биз халқлар билан ота-боболаримизнинг жасорати, ғайрати ҳамда мардлиги ҳақидаги ҳақиқатни авлоддан авлодга ўтказиб беришимиз керак.
Бу биргина менинг фикрим эмас, бу бизнинг жами кўп миллатли халқимизнинг фикри.
Ўзаро ҳамкорлик йилида ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар ўтказилади. Бунга икки давлат тарафидан катта эътибор қаратилади. Фронтга отланган қирғизистонликларнинг учдан бир қисмининг кўпи урушдан қайтолмаган.
Россия билан алоқа ҳақида
Мен ҳар доим айтиб келганман ва яна бир марта қайтараман: Қирғизистон— Россиянинг энг ишончли иттифоқдоши ҳамда ҳамкори.
Биз Россия билан бирга олдинга интилиб, халқнинг фаровонлиги учун алоқамизни мустаҳкамлагимиз келади.
Россия билан ўзаро харакатланишда иқтисод, маданият ва бошқа тармоқларда ҳеч қандай муаммолар йўқ. Ҳамкорлигимиз яна кенгаймоқда. Бу Қирғизистоннинг вилоятлари билан Россиянинг субъектлари ўртасидаги ҳудудлараро алоқанинг мустаҳкамланишига олиб келди. Бизнинг ЕОИИга аъзо бўлганимиз ҳам алоқаларнинг кенгайишига ёрдам беради ва бу биз учун устувор масала.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида ўзаро фойдали ҳамкорликни кучайтириб, ўзаро манфаатли савдогарлик, жумладан қирғиз маҳсулотларии Россияга чиқариш учун шароит яратишимиз керак.
Бизда транспорт, коммуникация, энергетика, нефть ва газ тармоғи, саноат бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш ниятимиз бор. Янги чақириқларга ва таҳдидларга биргаликда қарши харакат қилиш ҳамда ҳудудий хавфсизликни таъминлаш тармоғида хакорликни режалаштиряпмиз.
Рус тили ва лотин алифбосига ўтиш тўғрисида
Қирғизистоннинг конституциясида рус тили расмий тил қатори қабул қилинган, унинг мақоми ўзгармайди. Бизда рус тили турмушнинг барча тармоғида кенг қўлланилади.
Ўзаро ҳамкорлик йилида рус тилини қўллашга йўналтирилган тадбирларнинг тўплами ўтади. Масалан, Қирғизистонда халқаро оқартув экспедициялар ҳамда ўқитувчилар ва ўқитувчилар учун рус маданияти билан тилини ўқиш учун технологияларни қўлланиш орқали тажрибалар ўтади.
Қирғиз ўқитувчилари рус адабиётининг ўқиш танловига қатнашиб, бундан ташқари, Ўшда МУУнинг филиали очилади. Рус тилини яхши билгани учун бизнинг фуқаролар Россияда ўзларини эркинроқ ҳис қилишади.
Аммо муаммолардан бири — бу регионларда рус тилини ўргатишнинг даражаси. Россиянинг қўллови билан вазиятни яхшилашни кўзламоқдамиз.
Лотин алифбосига ўтиш масаласи Қирғизистон мустақилликка эришган вақтда-ёқ кўтарилган. Лекин ўша вақтда ўтмай тўғри танлов қилган эканмиз.
Ҳозирда лотин алифбосига ўтиш эҳтиёжи йўқ. Республиканинг маданий ва илмий обрўси кирилл ҳарфлари ортидан маълум муваффақиятларга эришди.
ЕОИИ ҳақида
ЕОИИга кириш биз учун тўғри ва ўз вақтида қабул қилинган қарор бўлган.
Шубҳасиз айта оламанки, Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзо бўлгандан кейин ундан юзага келган ижобий натижа мавжуд салбий кўринишларни ёпади. Иттифоқда бўлган тўрт йил ичида ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиши 4,1% бўлди, аниқроғи, 2010-2014- йиллари бўлган даражадан паст эмас. Аммо бу вақтда 2,1% юқори бўлмайди деб таҳмин қилинган эди.
Яна бир ютуғи — йирик ва муваффақиятли ҳусусий тадбиркорларнинг аксарияти ЕОИИнинг шартларига адаптация бўйича масалаларни хал қила олишди.
Саккиз йил давомида ўртача ойлик маошининг барқарор ўсиш динамикаси кузатилган.
Ўртача маош 2018 йили 2010 йилга қараганда 2,3 ҳиссага ўсиб, 16 минг сомдан ортиқ қийматни тузди. Иттифоқда аъзо бўлиб турган вақтда 2018 йилгача бу кўрсаткич 33 фоизга ўсди.
(ЕОИИга қўшилиш ойлик маошининг кўтарилишига қандай таъсир этгани — номаълум. Бу маълумот текширувга муҳтож).
Қирғизистон ЕОИИнинг меҳнат бозорининг тузилишидан фойда олди — бу бизнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларни ҳамда дипломларни бошқа давлатлар тан олганини, ижтимоий кафолатлар, нафақа таъминотлар.
Бундан ташқари, қирғизистонлик ишчилар ЕОИИ мамлакатларида тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи бор.
Ора-сирада товарларнинг эркин айланиши бўйича муаммолар туғилмоқда, бунинг натижасида бизнинг етказиб берувчилар туриб қолишмоқда ва мижозлар олдидаги вазифалари бажарилмай қолганидан зиён кўришмоқда. Аммо ЕОИИда бундай масалалар биргаликдагина хал қилиниши керак, бизнинг иттифоқ халқининг манфаати учун.
Экстремизм ва Афғонистон ҳақида
2013 йилдан бошлаб Қобулда қирғиз-афғон ҳамкорлигинигина ривожлантирмасдан, Афғонистондаги вазиятга мониторинг ўтказаётган элчилигимиз фаолият олиб бормоқда.
Қирғизистонда давом этаётган афғон можароси бизнинг ҳудудий хавфсизлигимизга таъсир этаётганини тушунишади. Аммо биз Афғонистонни бизнинг хавфсизликка хавфгина туғдираётган давлат қатори қабул қилмаймиз.
Биз Афғонистонни ҳамкор қатори қараймиз ва улар билан ҳамкорлик ҳудудий интеграцияга, Марказий Осиё ва тўлиқ регион учун янги савдо транзит транспорти имкониятларнинг очилишига имкон тузмоқда.
Биз афғон ҳукумати билан халқининг тинчлик ҳамда барқарорликка эришиш учун қилаётган харакатини юқори баҳолаймиз ҳамда имкониятларимизга яраша бунга ёрдам кўрсатмоқдамиз.
Афғонистондаги вазиятга унинг ҳудудида Помир қирғизлари яшаётганлиги учун ҳам бефарқ эмасмиз.
Биз ҳар йили уларга гуманитар ёрдам бериб, уларни Қирғизистонга кўчириб келиш масаласини қараб чиқяпмиз.
Экстремиз ҳамда терроризмга қарши туриш ва курашишда фаол ишламоқдамиз. Биз керак бўлиб қолса иттифоқдошларимиздан тўлиқ қўллов олишимиз мумкинлигига ишонамиз. Жумладан Кант шаҳридаги Россиянинг ҳарбий авиа базасидан.
Асосан, ҳозир Россия билан бўлган ҳарбий техник ҳамкорлик мавзусига алоҳида эътибор қаратгим келади.
ЕОИИнинг доирасида Россиянинг ёрдами билан чегарада 11 объект қурилди, унинг ичида чегара заставалари, постлар ҳамда бошқалар бор.
Чегарамизни кучайтириш бўйича чораларни кўриб, ўтказиш пунктларини реконструкциялаш учун маблағларни ажратмоқдамиз.
Чегарадаги жанжаллар ҳақида
СССР даврида бизда чегара йўқ эди, баримиз бир мамлакатнинг таркибида эдик, ўша вақтда бундай муаммоли вазиятлар бўлмаган. Айни вақтда республикаларнинг фуқаролари ерлари ҳамда сувлар яхши ерларда бир-бирига яқин яшарди.
Бугунги кунда давлат чегарсининг айрим чизиқлари икки ўлканинг фуқаролари яшаган ерлардан бир неча метр олисликда ўтади, шу сабабдан можаролар юз бермоқда.
Чегаранинг делимитацияси бўйича Ўзбекистон билан Тожикистоннинг президентларида бу масалани хал қилишни тезлатиш эҳтиёжи бўйича тушанчалари бор. Қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг аксарият қисми келишув билан қабул қилинди.
Сўзлашувларда биз «оддийдан мураккабга» деган принципга амал қиламиз.
Парламент сайлови ҳақида
Жогорку Кенеш учун ўтувчи сайлов сабабли бу йил биз учун жуда фаол бўлади. Бунгача ўтган сайловлар кўрсатганидек, айримлар бир йўллар билан ўзларини кўрсатишга, енгиш ёки рақибларига муаммо туғдириш учун электоратнинг диққатини жалб қилишга харакат қилишади.
Ўлкадаги барқарорликни сустлаштириш харакатларига йўл қўймаслик учун давлат жамаот институтлари, ОАВ, диний арбоблар ҳамда фуқаролар билан яқиндан ишлашмоқда.
Юз берган фожеалардан керакли дарсларни олиш керак. Халқнинг бирлиги ва миллатлараро дўстлик — бу инсонларнинг ҳаёти, уларнинг соғлиги ҳамда ёшларнинг келажаги. Сиёсат ҳақида бу муҳим қадриятлардан кейингина ўйланиш керак.
Қандайдир бир таҳмин қилиш жуда қийин. Охирги танловни халқ қилади, парламентнинг сифати учун эса партиялар ўзлари масъул.
Мен эса барча партияларга тўлиғича бирдек муомала қиламан. Мен парламентга ўтувчи барча сиёсий кучлар билан ишлашишга тайёрман.